Get Mystery Box with random crypto!

#Ватаним31ёшда #муносиб_туҳфа |Имконияти чекланган фуқароларг | Xonqa.uz |Rasmiy|

#Ватаним31ёшда
#муносиб_туҳфа

|Имконияти чекланган фуқароларга аравачалар ва ортопедия воситалари топширилди

Бу йил юртимизда Ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги ўзгача шукуҳда яъни “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган шиор асосида нишонланмоқда. Инсонлари қадрланган юртимизда бугунги кун ўзининг мазмун-моҳияти билан барчамиз учун алоҳида аҳамият касб этади.

Байрам арафасида туман ҳокими Муродбек Давлатов имконияти чекланган бир гуруҳ аёллар ва болаларни байрам билан самимий муборакбод этиб, уларга аравача ҳамда ортопедия воситаларини топширди.

Айтиш жоизки мамлакатимиз бўйлаб кўнгли ярим бўлган ушбу фуқароларнинг кўнглини кўтариш, уларнинг ҳаракатланиши ва соғлигини тиклаш мақсадида шу каби хайрли ишлар давом этмоқда
•┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•
@xonqahokimiyat

Хонқа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати