Get Mystery Box with random crypto!

Xolis fikr

Telegram kanalining logotibi xolisfikr — Xolis fikr X
Telegram kanalining logotibi xolisfikr — Xolis fikr
Kanal manzili: @xolisfikr
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 687
Kanalning ta’rifi

Фикр-мулоҳазалар, шахсий қарашлар ва ўйлар.

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2021-01-27 19:44:12 Мажлисбозлик касалини даволашга қанча вақт керак бўлади?

Президент Шавкат Мирзиёев сўзларидан иқтибос келтиришларича, энди кераксиз мажлис ўтказадиган раҳбарлар ишдан ҳайдалади.

«Кераксиз мажлисларни ўтказишни тугатиш керак. Отбозорга айланиб кетяпти. Баъзи раҳбарлар мажлисбозлик билан касал. Кераксиз мажлислар ўтказадиган… 40 дақиқадан кўпроқ (мажлис) ўтказадиганлар ишдан кетади», — деган давлат раҳбари.

Президент мажлисга кетган вақтнинг 50 фоизини аҳоли муаммоларини ҳал қилишга кетказилса, шунинг ўзи катта натижа беришини таъкидлаган.

Қизиқ, раҳбарларнинг қон-қонига сингиб кетган мажлисбозлик касалини даволашга қанча вақт керак бўларкан-а?

Бизни кузатиб боринг:
https://t.me/xolisfikr
562 viewsedited  16:44
Ochish/sharhlash
2021-01-27 14:44:40 ​​Машиналар сохта ҳужжат билан импорт қилинаётгани фош этилди

...Фуқаролар Д.Ш. ва Ш.Х.лар Хитойда ишлаб чиқарилган, сиқилган газда ҳаракатланувчи 2 та “НОWO” автомашинани Фарғона вилояти божхона бошқармасида “Божхона омбори” божхона режимига расмийлаштиришади. Бироқ Президентнинг 2020 йил 19 майдаги 4718-сонли қарорига мувофиқ дизель ёнилғисида ҳаракатланувчи юк автомашиналарини импорт қилишда имтиёз қўлланилишини билиб қолган уддабуронлар автомашиналарни “реэкспорт” божхона режимига расмийлаштириб, мамлакатимиздан қайта олиб чиқиб кетишади.

Орадан 1 ой вақт ўтгач, “тадбиркор”лар автомашинадаги газ баллонларини ечиб, ёнилғи баки ўрнатишади. Автомашинанинг мотор қисмини эса сиқилган газда эмас, балки дизель ёнилғисида ҳаракатланишга вақтинчалик ўзгартириб қайта олиб киришади.Табиийки ҳужжжатлар ҳам шу йўсинда сохталаштирилади...

“Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида расмийлаштирув жараёнида мазкур юк автомашиналари илгари юртимиздан “реэкспорт” қилингани маълум бўлди.

Ҳозирги кунда умумий қиймати 2 миллиард сўмлик автомашиналар вақтинча сақловга олинди ва божхона органлари томонидан Жиноят кодексининг 182-моддасининг 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Давлат божхона қўмитасидан хабар беришича, қўмитанинг тегишли таркибий тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида хорижда ишлаб чиқарилган машиналарни импорт қилишда сохта ҳужжатлар тайёрлаб бераётган шахслардан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинди.

Бизни кузатиб боринг:

https://t.me/xolisfikr
480 views11:44
Ochish/sharhlash
2021-01-27 12:36:33 ​​Танлов инқирозларда ҳал бўлади

Америкалик иқтисодчилар Дарон Ажемўғли ва Жеймс Робинсон наздида, “синиш нуқтаси” — инқироз кўп жиҳатдан мамлакатнинг кейинги тақдирини белгилаб беради.

XVI асрда Европада кузатилган вабо пандемияси қитъа мамлакатлари учун “синиш нуқтаси” бўлди. Бу инқироз барча давлатларга бирдек зарар етказиб, уларни бошланиш нуқтасига тушириб қўйди. Айни шу нуқтада Ғарбий Европа деҳқонлари бирлашишди ва феодаллардан озод бўлишга эришишди. Улар бозор иқтисодиётига ўтишди. Шарқий Европа деҳқонлари эса бунинг уддасидан чиқа олмади, улар ўз хўжаларининг айтганларини бажаришда, Ғарбий Европа учун маҳсулот етиштиришга мажбур бўлишди. Натижада XVII асрга келиб, Шарқий ва Ғарбий Европа давлатлари ўртасидаги тараққиёт даражасини солиштириш имконсиз бўлиб қолган эди.

Айнан “синиш нуқтаси” мамлакатларга янгиликлар учун трамплин ёки бир ёмонликнинг бошқасига алмашиши бўлади.

Кронавирус пандемияси ҳам дунё иқтисодиёти учун “синиш нуқтаси” бўлди. Ундан кимлар трамплин сифатида фойдаланиб, иқтисодиётини ўнглаб олишини ҳозирдан тахмин қилиш мумкин.

Бизни кузатиб боринг:
https://t.me/xolisfikr
451 views09:36
Ochish/sharhlash
2021-01-26 14:35:06
Ўзбекистон одатий ҳаёт тарзига қайтмоқда

Хонанда ва тадбиркорлар учун Республика махсус комиссиясидан хушхабар. Комиссия қарорига кўра, 28 январдан концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга рухсат берилди.

Умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар томонидан соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган даврида фаолият юритиши билан боғлиқ бўлган чекловлари эса бекор қилинди.

Одатий ҳаёт тарзига қайтилаётгани яхши. Лекин тождор вируснинг янги штамми кўп жойларни қайта алғов-далғов қила бошлади. Бу эса ҳушёрликни йўқотмаслигимизни талаб қилади.

Ўзингни эҳтиёт қил, қўшни ўғри тутма, дермиди?

Бизни кузатиб боринг:

https://t.me/xolisfikr
653 views11:35
Ochish/sharhlash
2021-01-26 12:18:42 ​​Такси масаласи ҳали-вери ечилмаса керак

...Таксичилардан таксичиликни лицензия талаб қилинмайдиган фаолият турига киритайлик, деган таклифлар келиб туради.

Лекин бу борада хорижий давлатлар тажрибаси ўрганиб чиқилганида, уларнинг аксариятида бу фаолият лицензиялаштирилган. Таксичиларга қатор талаблар бор. Чунки бу масалада энг асосий жиҳат инсон ҳаёти ва саломатлиги билан боғлиқдир. Биз шу томонини эътиборга олишимиз керак.

Бу масалада кўплаб муҳокама-музокаралар олиб бориляпти. Ўйлайманки, 2021 йилда бу мавзуга ҳам ҳуқуқий ечим топилса керак.

Нозим Ҳусанов,
бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

P.S. Амалдорларни гапиртирсанг, осмондан келади, ваҳима кўтаради, чет эл тажрибасини пеш қилади. Менимча, улар яқин йилларда кўчада такси тўхтатмаган кўринади. Агар билишарди, шаҳарда лицензиясиз таксилар билан тўлиб-тошганини. “Ноқонуний фаолият” юритаётган ўша таксилар йўловчиларнинг ҳаётини ҳам, соғлиғини ҳам хавф отига қўймаётганини. Нега бир-биримиз алдаймиз? Ундан кўра, лицензия пулини инсоф сари қилиб қўйилсин, олам гулистон эмасми?!.

Вазирдан фарқли равишда айтамизки, такси масаласи ҳали-вери ечилмаса керак.

Бизни кузатиб боринг:
https://t.me/xolisfikr
445 views09:18
Ochish/sharhlash
2021-01-26 09:42:14
Қаттиқ совуқдан экин ва дарахтларга зарар етмаган

Совуқ мевали дарахт ва ғаллани уриб кетди, деган ҳадик бор эди одамларда. Аммо синоптиклар хавотирга ўрин йўқлигини айтишмоқда.

Узоқ муддатли совуқдан сўнг, кузги бошоқли экинлар ва мевали дарахтларнинг ҳаётчанлигини аниқлаш мақсадида олинган намуналар зарарланиш ҳолати кузатилмаганини тасдиқлаган. Яъни майсалар ўсган бўлса, новдалар гуллай бошлаган. Демак, ҳозирча қишлоқ хўжалигида ҳаммаси жойида.

Билгичларнинг айтишича, чилладаги қаҳратондан кўра, ҳамалдаги қисқа муддатли совуқ хатарли. Чунки дарахтлар уйқуда пайтида совуқ урмайди, қор қалин тушсаям, шохлари синмайди. Ҳамал кириб, дов-дарахтлар уйғонганидан сўнг ҳарорат минусга тушса, тамом! Ҳосил нобуд бўлади. Қалинроқ қор тушса, шохлари синиб кетади.

Бизни кузатиб боринг:
https://t.me/xolisfikr
465 views06:42
Ochish/sharhlash
2021-01-26 08:52:17
“Практикант”ларга ҳам маош берилиши мумкин

Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси талабалар амалиёт ўташи учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш ташаббусини илгари сурмоқда. Ҳатто, амалиётга келган вақтига қараб, талабага ҳам худди корхона ишчи-ходимларига тўланганидек ойлик маош бериш режа қилинаётган экан.

Тўғри, булар ҳозирча режа. Лекин “практика” номигагина бўлиб қолган ҳозирги пайтда бундай саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш керак. Ана шунда талабалар тўрт йил “кўчирмакашлик”ка банди бўлиб қолмайди. Ана шунда ёшлар назария амалиётдан анчайин узоқлашиб кетганини англаб етади. Ана шунда хаёл ва ҳаёт бошқа-бошқа нарсалар эканлигини тушуниб олади.

Бизни кузатиб боринг:
https://t.me/xolisfikr
454 views05:52
Ochish/sharhlash
2021-01-25 14:43:58
Эрондан иссиқ ҳаво оқими кириб келмоқда

Синоптикларнинг айтишича, Ўзбекистонда шу ҳафта охирида совуқ об-ҳаво ўрнини иссиқ ҳарорат эгаллайди. Бироқ бугун ва эртага барча ҳудудда кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кўтарилиб, кундузи ҳарорат 3-8 даража илиқ, кечалари эса 3-6 даража совуқ бўлади. Баъзи жойларда эса 8 даража совуқ бўлиши мумкин.

Ҳафта ўртасида Эрондан илиқ ҳаво массалари кириб кела бошлайди. Натижада арорат аста-секин кўтарилади. Ҳафта охирига бориб, кечалари 0-3 даража илиқ, кундуз 12-15 даража илиқ бўлади. Бу эса айни кун учун иқлимий меъёрлардан 4-6 даража юқори экан.

Бизни кузатиб боринг:
https://t.me/xolisfikr
567 views11:43
Ochish/sharhlash
2021-01-22 18:29:48 ​​Ҳар қордан сўнг шу бўлар такрор

Тошкент-Чорбоғ йўли ойнадай музлаган. Йўл бўйи авария. Ҳаттоки, автобус ҳам сирпаниб кетяпти. Йўловчилар тўғрилаб олишди. Йўлга хизмат кўрсатадиганлар туз, қум сепиб еган нонини оқлашса бўлмасмикан?

Каналга қўшилиш:
@xolisfikr
602 views15:29
Ochish/sharhlash
2021-01-22 09:57:13
Менга қарсакбозликни кўпайтириш керак эмас — Президент

Президент Бухоро вилояти халқ депутатларининг навбатдан ташқари сессиясида ҳокимлар кўнгилдагидек ишлай олмаётганини танқид қилиб, жойларда ишсизлик ва муаммолар жуда кўплиги ҳақида гапирибди.

Ҳокимлар халқ олдидаги менинг вакилим сифатида кўнгилдагидек ишлай оляптими? Мен 4 йил ичида 2 мингта қарор ва фармонлар қабул қилдим. Бу олдинги йиллардан 4 баробар кўп. Лекин битта қарор қабул қилиш жуда азоб. Менга қарсакбозликни кўпайтириш керак эмас, нима қилсам халқим учун қиламан”, деган Президент.

Сессияда Ботир Комилович Зарипов номзоди Бухоро вилояти ҳокимлигига тасдиқланди.

Бизни кузатиб боринг:
https://t.me/xolisfikr
580 viewsedited  06:57
Ochish/sharhlash