Get Mystery Box with random crypto!

Xolis fikr

Telegram kanalining logotibi xolisfikr — Xolis fikr X
Telegram kanalining logotibi xolisfikr — Xolis fikr
Kanal manzili: @xolisfikr
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 687
Kanalning ta’rifi

Фикр-мулоҳазалар, шахсий қарашлар ва ўйлар.

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2021-02-10 07:36:09 ​​Божхоначига 9400 доллар пора берган шахс қўлга олинди

Божхона ходимига жами 9400 АҚШ доллари ва битта қимматбаҳо қўл соатини пора тариқасида берган шахс қўлга олинди. У 4 миллиард сўмлик товарларни ноқонуний олиб кириш мақсадида шундай йўл тутган.

Давлат божхона қўмитасидан бизга маълум қилишларича, 2021 йилнинг 14-15 январь кунлари 3 та контейнер “Чуқурсой техник идора” чегара-божхона пости орқали республикамизга кириб келади. Контейнерлардаги юклар билан уларга тегишли ҳужжатлар ўртасида тафовутлар аниқлангач, чуқурлаштирилган божхона кўригидан ўтказиш белгиланади.

Юкларни божхонада расмийлаштириш учун юк эгаларининг хоҳишига биноан Фарғона вилоятидаги “Қўқон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига йўналтирилади. Лекин контейнерлар Данғара туманидаги қишлоқлардан бирида кўздан пана жойда қиймати баланд бўлган товарлар бошқа товарларга алмаштиришаётган вақтда тезкор ходимлар томонидан фош қилинади. Ўша ерда контейнернинг темир асосларини кесиб очишда фойдаланилган мосламалар, қирилган ва ранги кўчган қисмларни бўяш учун бўёқ ва бошқа ашёвий далиллар ҳам олинади.

Ўйлаб қоласан, одам. Кўза кунида сингунига қадар бу устамонлар қанча контейларни “операция” қилишган экан...

Бизни кузатиб боринг:

https://t.me/xolisfikr
460 views04:36
Ochish/sharhlash
2021-02-09 15:55:38
Навоийнинг қабри ҳамон обод этилмади

Бузуқ қабримни кўрган ўқчи дукконийга ўхшатғай¸
Фироқинг ўқидан андак кўриб пайкони пар ҳар ëн,
деб ёзганида ҳазрат Алишер Навоий ҳақ экан...

Бизни кузатиб боринг:
https://t.me/xolisfikr
1.2K views12:55
Ochish/sharhlash
2021-02-08 12:33:29
Мен “қулоқ” эмасман, лекин кўнглим бўш

Муҳокамага қўйилган Ҳукуматнинг мана бу қарори лойиҳаси билан танишиб, замонавий бир мақол эсимга тушиб кетди: “Мен “қулоқ” эмасман, лекин кўнглим бўш”.

Ҳужжатда айтилишича, эндиликда йўл ҳаракати қоидалари бузилишини аниқлаш ишларига хусусий сектор жалб қилинмоқда. Ҳатто аниқлаган қоидабузарликдан ундириладиган жариманинг 25 фоизи тадбиркорларга берилар экан.

Қоида бузиш ёмон. Тартиб-қоидаларга бўйсунмаслик ҳам. Аммо хавфсизлик нуқтаи назаридан ўрнатил(ади)ган воситалардан фақат жарима манбаи сифатида фойдаланиш яхшими?!.

Бизни кузатиб боринг:

https://t.me/xolisfikr
644 views09:33
Ochish/sharhlash
2021-02-06 10:03:12
Қурилиш вазирлигидан “эврика”

Бухородаги “портлаган уй” ноқонуний қурилиш бўлиб чиқибди. Буни Қурилиш вазирлигидан чинакам “эврика”, деса, бўлади!

Қойил! Шу пайтгача бу вазирлик ва бошқа масъул идораларнинг кўзи қаёқда экан-а?! Шаҳар марказидаги асосий кўча бўйида 9 қаватли уй қурилиб, битса ҳам жим юришган бу валломатлар “портлаш”дан сўнг ўзларини соқит қилиш йўлига ўтиб олишдими?.

Булар халқни ҳеч нимага ақли етмайди гаранг, деб ўйлашади чоғи. Ёки очиқчасига уларнинг устидан кулиш йўлига ўтиб олишмоқда.

Бизни кузатиб боринг:
https://t.me/xolisfikr
843 views07:03
Ochish/sharhlash
2021-02-03 11:51:00
Ўзбекистонда “истеъмол савати” қанча?

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистонда “истеъмол савати”нинг миқдори бир киши учун тахминан 2 157 000 сўмни ташкил этади.

Изоҳ беришларича, бу бир ойда ўртача меҳнатга лаёқатли шахс истеъмол қиладиган товар ва хизматлар рўйхати (суратларда) асосида тайёрланган. “Истеъмол савати” аҳолининг учта ижтимоий-демографик гуруҳи — меҳнатга лаёқатли аҳоли, пенсионерлар ҳамда болалар учун ишлаб чиқилиши керак.

Бизни кузатиб боринг:

https://t.me/xolisfikr
853 views08:51
Ochish/sharhlash
2021-02-03 09:57:47 ​​“Америка овози” мухбирини итга қиёслаган раҳбар ким?

“Америка овози” мухбири Навбаҳор Имамова аёллар, айниқса, журналият хотин-қизларга бўлаётган муносабатларга ўз фикрини билдирибди. У "чет эллик журналистга жинсий ва профессионал босим ўтказилгани ҳақидаги хабар кулги қилинаётгани беодобликнинг янги бир даражаси. Тубанлик”, деб атаган.

Шу аснода Навбаҳор Имамова раҳбарлардан бири уни итга қиёслагани ҳақида маълум қилган. “Умидчилар”, чет элда ўқиб келганлар гуруҳидa, аъзолари давлат, хусусий ва нотижорий секторда юқори лавозимларда ишлаб юрганлар даврасида бугун мени итга қиёслашибди. Тошкентда қилган суҳбатларимнинг мазмуни ёқмагани учун... Нақадар заифлик, дедим. Инсон бу даражага тушиши ачинарли, фожиали”, деб ёзади журналист.

Сизнингча, ким “Америка овози” мухбирини итга қиёслаган бўлиши мумкин?

Айтганча, кеча Навбаҳор Имамова Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Сардор Умурзаков билан уюштирган суҳбати эълон қилинди.

Бизни кузатиб боринг:
https://t.me/xolisfikr
540 views06:57
Ochish/sharhlash
2021-02-01 12:56:46
Иш ҳақи ҳам, жарималар ҳам кўтарилди

Бугундан бошлаб иш ҳақлари, нафақалар, стипендиялар 10 фоиз ошди. Жарималар ҳам. Бозордаги нарх-наволар ошиб кетганига эса бир ой тўлди. Ёмон томони, бу жараён ҳамон давом этяпти. Буни расмий статистика ҳам тасдиқлайди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига қараганда, 2021 йилнинг январь ойида инфляция 1 фоиз ўсди.

Бизни кузатиб боринг:

https://t.me/xolisfikr
460 views09:56
Ochish/sharhlash
2021-01-30 11:40:25
Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Тошкент вилоятига ҳоким бўлди

Даврон Ҳидоятов Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланибди. У 2018 йилдан буён пойтахт ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Президент фармони билан Тошкент вилоятининг амалдаги ҳокими Рустам Холматов лавозимидан озод этилган.

Тошкент вилояти республиканинг энг нозик нуқтларидан бири ҳисобланади. Бу ернинг паст-баланди, ҳавосига унча-мунча раҳбар дош беролмайди. Давлат идоралари ва ҳокимликлардаги раҳбарлик курсисида анчайин чиниққан ёш кадр катта ҳудудни эплаб кетармикан?

Бизни кузатиб боринг:
https://t.me/xolisfikr
444 views08:40
Ochish/sharhlash
2021-01-30 09:19:08
Савиямиз билан курашайлик

Уни ҳеч қандай режиссёр “синдира” олмайди. Чунки унинг мухлислари кўп. Савия у тарафда. Мана, муаммо қаёқда?

Ҳар қанақа зўр асар ҳам унинг ибтидойи савияли асари каби мухлис йиға олмайди. Унинг қанақанги аҳмоқона шеърлари қанчадан-қанча мухлис йиққан? Қўшиқлари-чи?

Аҳад биланмас, савиямиз билан курашайлик.

Чори Латипов

Бизни кузатиб боринг:
https://t.me/xolisfikr
405 views06:19
Ochish/sharhlash
2021-01-29 14:02:03 ​​“Мирзиёев Ўзбекистонда Каримовдан қолган диктатурани йўқотди”

Қирғизистоннинг янги президенти Садир Жапаров BBCга берган интервьюсида ўзининг президентлик бошқаруви авторитар ҳокимиятга олиб келиш-келмаслиги тўғрисидаги саволга жавоб берар экан, Ўзбекистон тажрибасини мисол қилиб келтирди.

“...Қўшни Ўзбекистонни олинг, Каримов даврида кучли диктатура эди. Уни бутун дунё биларди, қўшни давлатлар ва биз ҳам билганмиз. Шавкат Мирзиёев келгач, диктатурани олиб ташлаб, дунёга эшигини очди. Эшигини очгандан кейин ҳозир қандай ўзгаришлар бўляпти?! Агар диктатурани ўрнатаман, деса, Ислом Каримовнинг диктатурасини давом эттириб кетса бўлар эди. Аммо давом эттирмади-ку?! Бу ҳар бир одамнинг ўзига боғлиқ.

Бўлмаса, Ислом Каримов билан ишлаган, бирга бошқарган. У киши вафот этгандан кейин ҳокимият қолгач, барча диктатурани йўқ қилиб, дунёга эшигини очди. Қўшни давлатлар ва узоқдаги мамлакатлар билан бирга ишлаб, ҳозир инвестиция кириб, мисли кўрилмаган даражада иқтисодий ўсиш бўляпти. Халқнинг турмуши ҳам фаровонлашяпти.

Шунинг учун ҳам ҳаммаси одамнинг ўзига боғлиқ дейман. Агар менинг ҳам диктатура ўрнатгим келса, ўз қўлимда-да. Бу қонунлар қандай ёзилиши, Бош қомуснинг қандай ёзилишига боғлиқ эмас. Ўрнатаман десанг, ўрнатаверасан. Аммо биз бундай қилмоқчи эмасмиз. Сабаби, ҳеч ким бенуқсон эмас. Бизнинг ҳам замонимиз ўтади. Беш йил, ўн йилдан кейин ўтадими, бизнинг ҳам вақтимиз тугайди. Бошқа замон келади”, деган Садир Жапаров.

Қирғизистон президентининг ушбу интервьюси нафақат рейтинги баланд сайтлар, балки расмий сайтда ҳам берилди. Бу воқелик айнан Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов таваллуд топган сана арафасида кузатилаётгани сизга ғалати туюляптими мабодо?

Бизни кузатиб боринг:

https://t.me/xolisfikr
516 views11:02
Ochish/sharhlash