Get Mystery Box with random crypto!

XOLIS MUNOSABAT

Telegram kanalining logotibi xolis_munosabat — XOLIS MUNOSABAT X
Telegram kanalining logotibi xolis_munosabat — XOLIS MUNOSABAT
Kanal manzili: @xolis_munosabat
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 55
Kanalning ta’rifi

Ушбу телеграм канали бугунги кунда юртимизда, қолаверса, жаҳонда рўй бераётган ҳодисалар ва ўзгаришларга бевосита холис муносабат тақдим этиб боради.
Биз билан бирга қолинг!
Мурожаат учун ⬇️
@XOLIS_MUNOSABAT_BOT

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-10-20 11:10:13
Ғузорда калтакланган шифокорни кўргани туман ҳокими ташриф буюрди

Хабар берилишича, Ғузор туманидаги тиббиёт бирлашмасида фаолият олиб бораётган шифокор Тўлқин Ҳамроев навбатчилик вақтида фуқаро Д.О. ва унинг 25 ёшлар атрофидаги ўғли томонидан тан жароҳати етказилган.

Ғузор тумани ҳокими жабрланувчининг ҳолидан хабар оларкан, унга қўл кўтарган шахслар қонунда белгиланган тартибда жазога тортилишини таъкидлаб ўтган.

Ҳеч ким ўз ўзидан шифокорни калтаклашгача бормайди. Кўп ҳолларда шифокорларнинг нотўғри диагноз қўйгани оқибатида беморларнинг ҳолати ёмонлашуви кузатилган. Айнан мана шу каби ҳолатлар турли жанжал ва ёқа йиртишларга сабаб бўлган.

Албатта, қонун бор, жазо муқаррар. Биз эса адолат қарор топилиши тарафдоримиз.

@XOLIS_MUNOSABAT
62 views08:10
Ochish/sharhlash
2022-10-20 07:57:00 Шаҳрисабз шаҳрида 3 йилдан бери тугалланмаган таъмирлаш

Бизга йўлланган мурожаатларга кўра, Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ бўлимида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари мана 3 йилдирки якунланмасдан келмоқда. Беморлар келишганида эса бўлимдагилар, Шаҳрисабз туманига қарашли туғруқ бўлимига боришларини айтиб, у ердаги шароитлар яхшилигини таъкидлашмоқда.

Қизиғи шундаки, келаётган бемор дарди келган аёл бўлса, ҳаёт билан курашаётган бир пайтда унга бор, бунга бор дея сарсонгарчилик кимга керак бўлиши мумкин?!

Масъуллардан ушбу масалага эътибор қилишларини сўраган бўлардик.

@XOLIS_MUNOSABAT
76 views04:57
Ochish/sharhlash
2022-10-19 08:02:44
Тунги соат 1 ярим бўлишига қарамай, Китоб тумани ҳокимининг матбуот котиби уйқи ўрнига ишлашни лозим деб топиб, электр тармоғига масъул бўлган навбатчи ходимларнинг фаолиятини жонли равишда ёритибди.

Ҳалиям эсимда, уйимизда ҳаёт энди бошланди деганда “свет” ўчганди. Ўша пайти “РЭС” ходимларини чақириш тугул уларни “сотка”сига ҳам туша олмаганмиз. Яхшиямки, маҳалламизда Ғайбулладек “монтёр” бор. Киссасига 5 минг сўмликдан 3 та солгандим, дарров светимизни ёқиб берганди...

Матбуот котибларга ҳам ҳайронман, тунга ухламас экансан, сезон пайти ўзини ишлаётгандек кўрсатадиган ходимларнинг фаолиятини ёритгандан кўра, қишни қиш, ёзни ёз демай “101”, “102” “103” бўлимларда меҳнат қилаётган ходимларни йўқласанг бўлмасмикан?!

@XOLIS_MUNOSABAT
78 views05:02
Ochish/sharhlash
2022-10-18 13:40:23
Маълум қилишича, куни кеча бўлиб ўтган “Ҳокимлик соати” йиғилишида Қашқадарё вилоят ҳокими айрим туман (шаҳар) ҳокимлари фаолиятидан жиддий норози эканлиги, керак бўлса, бир икки нафарининг баҳридан ўтишини маълум қилган.

Бу борадаги гап сўзлар вилоят ҳокимлигининг берган манбаларида келтирилмаган бўлса-да, ҳақиқат эканлиги маълум.

@XOLIS_MUNOSABAT
78 views10:40
Ochish/sharhlash
2022-10-18 09:31:11
Сусамбил юртидаги “Блогер”

Наманганда Тўхтаназаров Олимжон акамиз бир ўқ билан любой қуённи узишни ўзгача усулини топган кўринади. (нима ҳам дердик, омадини берсин!)

Бунақанги қаланғи-қасанғи, ертиқ-ямоқ блогерларимиз сони кўплигини инобатга олсак, наманганлик Олимжон акамизнинг “тажрибаси”ни қўлласа, менимча толька фойдага ўтишлари аниқ.

Ростанамда, ўзи ҳар соҳада водийнинг тажрибасини қўллаш бизга одат бўлганку!

@XOLIS_MUNOSABAT
1.5K views06:31
Ochish/sharhlash
2022-10-17 15:03:44
Яна бир тайинлов

Шаҳрисабз шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига полковник Бобораҳим Мирзаев тайинланди.

Бобораҳим Мирзаев
– тайинловга қадар Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Тайинловнинг асосий сабабларидан бири сифатида Шаҳрисабз шаҳрида жиноят кўрсаткичи сони ошганлиги таъкидланмоқда.

@XOLIS_MUNOSABAT
79 views12:03
Ochish/sharhlash
2022-10-17 14:31:07
Чироқчи туман ҳокими Нодир Эркаевга "Хайфсан" тайинланди.

Вилоят ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари, айни дамда Чироқчи тумани ҳокими лавозимида ишлаётган Нодир Эркаевга “Ҳайфсан” жазоси тайёнланди.

Буни вилоят ҳокими Муротжон Азимов бугун ўтказган “Ҳокимлик соати” йиғилишида эълон қилган.

@XOLIS_MUNOSABAT
77 views11:31
Ochish/sharhlash
2022-10-17 14:13:34 Қашқадарё вилояти ҳокимлиги аппаратида ўзгариш!

Қашқадарё вилоят ҳокимининг матбуот котиби хабар беришича, бугун вилоят ҳокимининг икки ўринбосари эгаллаб турган вазифаларидан озод этилиб, ўрнига янгилари тайинланди.

1. Вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Рустам Юлдошев эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, ўрнига Қобилов Анвар Эшпўлатович тайинланди.
Анвар Қобилов - тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Қашқадарё вилояти филиали раҳбари лавозимида ишлаб келган.

2. Вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Акбар Эшонқулов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, ўрнига Азизов Муродулла Ғаниевич тайинланди.

Айни дамда собиқ ҳоким ўринбосари Акбар Эшонқулов вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига ўтганлиги маълум. Рустам Юлдошевга қандай лавозим берилгани ноаниқлигича қолмоқда.

@XOLIS_MUNOSABAT
67 views11:13
Ochish/sharhlash
2022-10-17 13:55:02
Квартирадан ҳайдалаётган талабалар мавзуси...

Тошкентдаги аксарият талабалар яшаб келаётган квартирасидан қувилиб, кўчага қолаётганлари ҳақида интернет манбаларида бир қатор хабарлар тарқалмоқда.

Бу бўйича ўрганиш олиб борган блогер ва журналистлар айбдор маклерлар эмас, балки уй эгаларида дея таъкидлашмоқда. Негаки, айнан урисларнинг оммавий сайёҳ бўлиб Тошкентга шаҳрига келаётгани, ижарачиларнинг халоватини бузган.

Бу ҳам бир сабаб бўлиши мумкин, албатта. Аммо ривожланган мамлакатлар мисолида қарайдиган бўлсак, масалани ҳал этишда кўча усулида эмас балки, бунга қонуний томонлама ёндашиш кераклигини таъкидлашади.

Агарда ўша талабалар яшаб келаётган квартираларида юридик томонлама ижара шартномалари тузишганларида, ижара нархлари сунъий равишда ошиб кетмасди ва талабалар ҳам айни дамда кўчада қолмаган бўларди.

@XOLIS_MUNOSABAT
64 views10:55
Ochish/sharhlash