Get Mystery Box with random crypto!

XOLIS MUNOSABAT

Telegram kanalining logotibi xolis_munosabat — XOLIS MUNOSABAT X
Telegram kanalining logotibi xolis_munosabat — XOLIS MUNOSABAT
Kanal manzili: @xolis_munosabat
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 55
Kanalning ta’rifi

Ушбу телеграм канали бугунги кунда юртимизда, қолаверса, жаҳонда рўй бераётган ҳодисалар ва ўзгаришларга бевосита холис муносабат тақдим этиб боради.
Биз билан бирга қолинг!
Мурожаат учун ⬇️
@XOLIS_MUNOSABAT_BOT

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-10-29 12:22:41
138 nafar hokim va o‘rinbosarlari, mingdan ortiq hokim yordamchilari qonunga zid ravishda biznes qilmoqda – Aksilkorrupsiya agentligi

Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi o‘tkazgan tekshiruvlarga ko‘ra, 10 ta viloyatda jami 1378 nafar davlat xizmatchisi davlat xizmati bilan birga rahbar yoki ta’sischi sifatida tadbirkorlik faoliyati bilan shug‘ullanib kelmoqda. Shuningdek, yuzlab holatlarda davlat tashkilotlarining mansabdor shaxslari va qarindoshlariga tegishli korxonalar davlat xaridlarida g‘olib bo‘lgan.

https://kun.uz/uz/55978399

Kun.uz rasmiy kanali
60 views09:22
Ochish/sharhlash
2022-10-28 13:17:45 Тижорат банклари томонидан муомилага лаёқатсиз деб топилган шахсларга кредитлар ажратилганлиги тасдиқланди. Бу ҳам етмаганидек...

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, Хоразм вилоятида 6 нафар Бухорода 1 нафар муомилага лаёқатсиз деб топилган шахсларга 458,6 млн. сўм кредит ажратилганлиги маълум қилинди.

Бу ҳам етмаганидек, Тошкент (8 та), Хоразм (6 та) вилоятлари, Тошкент шаҳри (5 та), Сирдарё (2 та) ва Навоий, Бухоро (1 тадан) вилоятлари судлари томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган 23 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилганига нима дейсиз?!

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексини 20-моддасига кўра, ақли норасо ҳолатда бўлган шахс маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.

@XOLIS_MUNOSABAT
67 views10:17
Ochish/sharhlash
2022-10-26 14:18:59 Таълим соҳасидаги ўғрилик ва коррупция

Хабарингиз бўлса, яқинда Қарши шаҳар халқ таълими бўлимининг мансабдор шахслари томонидан жуда кўп миқдордаги бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги тўғрисида Қашқадарё вилоят прокуратураси Расмий маълумот берган эди.

Орадан кўп ўтмай, Шаҳрисабз туман мактабгача таълим бўлими мудири лавозимга тайинлаш эвазига 1500 АҚШ доллари пора олаётганда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Таълим соҳасидаги ўғрилик ва коррупция – бу бугуннинг ёки кечаги куннинг муаммоси эмас. Мактабга таълим олган бола борки, бу икки иллатга доимий тўқнаш келган. Бунга мисол сифатида мактабда ўтказилаётган турли тадбир ва базмлар, туғилган кунлар, синф фонди ва таъмирлаш ишлари учун йиғилаётган пуллар ва бошқаларни санаб ўтишимиз мумкин. (Олий таълимдаги коррупцияни эса гапирмай қўяқолай)

Мана шу каби иллатлар ичида вояга етаётган ёшлардан мамлакатнинг ишончли келажаги учун, қонунларга ҳурмат кўзи билан қарайдиган ва ўз касбига садоқатли кадрлар етишишига кўзимиз етармикан ...

"Балиқ бошидан сасийди" деб менимча ҳам шунга айтсалар керак.

@XOLIS_MUNOSABAT
73 viewsedited  11:18
Ochish/sharhlash
2022-10-25 12:03:09 Яна коррупция: Бу сафар Шаҳрисабз туманида

Блогер Капитан Каримовнинг маълум қилишича, Шаҳрисабз туман Мактабгача таълим бўлими мудири Ю.б., фуқаро М. ни тумандаги 39-сонли мактабгача таълим ташкилот директори лавозимига тайинлаш эвазига 1500 АҚШ доллари пора олаётганда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

@XOLIS_MUNOSABAT
108 views09:03
Ochish/sharhlash
2022-10-24 18:16:30
Қарши шаҳар собиқ ҳокимига жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарё вилоят прокуратурасининг расмий маълумотида келтилишича, Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими Жамшид Фозиловга нисбатан жиноят иши очилиб, 2018-2019 ишлаган йиллари даврида соҳта ҳужжатлар асосида ноқонуний ер ажратиш тўғрисидаги қарорлар қабул қилганлиги сабаб бўлган.

Мазкур жиноий иш юзасидан ҳозирда 54 та ҳолат қайд этилиб, умумий қиймати 60 млрд. 512 млн. сўм бўлган жами 463.212,13 м2 (46.3 гектар) ер участкалари жиноий гуруҳ аъзолари томонидан ҳокимликнинг қарорлари асосида талон-тарож қилинганлиги айтилмоқда. Айни пайтда Жамшид Фозилов эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

@XOLIS_MUNOSABAT
79 views15:16
Ochish/sharhlash
2022-10-24 16:18:26
Вилоят ҳокимидан “дакки” олган Нодир Эркаев аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг янгича усулидан фойдаланмоқда

Чироқчи туман ҳокими Нодир Эркаев аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг янгича тизимини йўлга қўйди. Унга кўра, ҳокимликнинг телеграм каналида ҳудуддаги МФЙлар овозга қўйилиб, энг кўп овоз олган манзилда аҳоли мурожаатлари ўрганилади.

Хабарингиз бўлса, Вилоят ҳокими Муротжон Азимов “Ҳокимлик соати” йиғилишида Фуқаролар мурожаатлари билан ишлашдаги камчиликлари учун Чироқчи тумани ҳокимига “ҳайфсан” жазоси берган эди.

@XOLIS_MUNOSABAT
65 views13:18
Ochish/sharhlash
2022-10-24 10:08:37
Шаҳрисабз шаҳар ҳокими талаба қизга Iphone совға қилибди.

Куни кеча Шаҳрисабз шаҳар ҳокими олийгоҳларда таҳсил олаётган иқтидорли талабалар билан учрашиб, уларнинг таклифларини ўрганибди.

Туризмни ривожлантириш бўйича таклифини маъқул кўрган Акром Сулаймонов Шаҳрисабз Педагогика институти талабаси Маржона Жўрақуловага Iphone 12 Pro Max совға қилган.

Ёшларга бўлаётган эътибор фақатгина қоғозларда эмас, балки амалда ҳам кўрсатилиши керак. Айрим ҳокимлар Акром Сулаймоновдан ўрнак олса арзийдиган иш бўлибди.

@XOLIS_MUNOSABAT
70 views07:08
Ochish/sharhlash
2022-10-21 18:18:02 Хабарингиз бор, куни кеча тармоқ фаоллари томонидан юборилган мурожаат бўйича “Шаҳрисабз шаҳрида 3 йилдан бери тугалланмаган таъмирлаш” сарлавҳаси остида хабар жойлаган эдик. Бугун эса Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги мазкур хабарномамизга расмий МУНОСАБАТ билдирибди.

Унга кўра, тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқхона ва терапия бўлимларини таъмирлаш ишларига 6 миллиард 38 миллион сўм ажратилиб, шартнома бўйича таъмирлаш ишлари 2022 йил 6 июлидан, 14 декабрга қадар давом этиши белгиланган. Шунингдек тиббиёт бирлашмасида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларида бевосита сектор раҳбарлари томонидан назоратга олинганлиги таъкидлаб ўтилган.

Шу ўринда тармоқ кузатувчиларига изоҳ сифатида бизга келаётган ҳар бир мурожаатлар асосли манбалари кўрсатилган ҳолда юборишларини сўраган бўлардик.

@XOLIS_MUNOSABAT
72 views15:18
Ochish/sharhlash
2022-10-21 13:54:20
Текинга мушук офтобга чиқмайди

Куни кеча 5 нафар шахснинг тириклайин ёқиб юборилишига сабабчи бўлган 2 нафар “маньяк”ларни устидан суд ҳукми кўрилаётган чоғида жаноб депутатимиз Расул Кушербаев айбланувчиларни ҳимоячиси сифатида судда иштирок этибдилар.

Мени уйлантирган жиҳати шундаки, мазкур икки айбланувчи аввал ҳам жиноят содир этиб, жазо ўтаб чиқишганига кўп ўтмай, мазкур жиноятни содир этсада, Расул Кушербаевдек депутатимиз жамият учун мутлақо кераксиз бўлган бу икки нафар “ахлат”ни ҳимоя қилаётгани қизиқ.

@XOLIS_MUNOSABAT
68 views10:54
Ochish/sharhlash
2022-10-20 16:33:42 Бир хил касб эгаларининг масалага 2 хил ёндашуви ёхуд
Чироқчида ҳоким эҳтиёжманд оилага уй-жой қуриб бераман деяпти, Китоб туманида эса бунинг акси

Чироқчи туман ҳокими эҳтиёжманд оила учун уй-жой қуриб беришини вада қилган бир пайтда Китоб тумани ҳокими “Аёллар дафтари”даги фуқаронинг уй-жойини таъмирлаш учун йўллаган мурожаатини рад этган. Устига устак, фуқаронинг бу каби мурожаатлари сони кўплиги туфайли уларни ўрганишни тугатиш тўғрисида қарорини ҳам имзолаган.

@XOLIS_MUNOSABAT
81 views13:33
Ochish/sharhlash