Get Mystery Box with random crypto!

Квартирадан ҳайдалаётган талабалар мавзуси... Тошкентдаги акс | XOLIS MUNOSABAT

Квартирадан ҳайдалаётган талабалар мавзуси...

Тошкентдаги аксарият талабалар яшаб келаётган квартирасидан қувилиб, кўчага қолаётганлари ҳақида интернет манбаларида бир қатор хабарлар тарқалмоқда.

Бу бўйича ўрганиш олиб борган блогер ва журналистлар айбдор маклерлар эмас, балки уй эгаларида дея таъкидлашмоқда. Негаки, айнан урисларнинг оммавий сайёҳ бўлиб Тошкентга шаҳрига келаётгани, ижарачиларнинг халоватини бузган.

Бу ҳам бир сабаб бўлиши мумкин, албатта. Аммо ривожланган мамлакатлар мисолида қарайдиган бўлсак, масалани ҳал этишда кўча усулида эмас балки, бунга қонуний томонлама ёндашиш кераклигини таъкидлашади.

Агарда ўша талабалар яшаб келаётган квартираларида юридик томонлама ижара шартномалари тузишганларида, ижара нархлари сунъий равишда ошиб кетмасди ва талабалар ҳам айни дамда кўчада қолмаган бўларди.

@XOLIS_MUNOSABAT