Get Mystery Box with random crypto!

Ҳазил шеърлар

Telegram kanalining logotibi xazil_sher — Ҳазил шеърлар Ҳ
Telegram kanalining logotibi xazil_sher — Ҳазил шеърлар
Kanal manzili: @xazil_sher
Toifalar: Ko‘ngilchak
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 714
Kanalning ta’rifi

Бу ерда хар хил ҳазил шеър ва пародияларни тақдим этамиз. Ўқинг, кайфиятингизни кўтаринг.
Канал группаси: @xazil_sher_group
Каналларимиз: @xazil_sher,
@eng_aqilli_gaplar,
@werythebestvideo,
@engqiziqarlisavollar,
@Maslahatlarimiz
Админ: @Samigo_bot

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-06-25 18:29:59 РУЧНОЙ ВЕНТИЛЯТОР

Кандицанерни ёқдим
Чидолмай бу иссиққа.
Ярим соат ўтмасдан
Учрадим зўр тўсиққа.

Роса пешин маҳали
Ўчибди свет қурғур.
Светсиз ишламайди
Техника, адо бўлгур.

Хотинимга қичқирдим:
"-Тезда менга қаравор!
Қани, уйимиздаги
Зўр ручной вентилатор?"

Хотин оғзин очганча
Турар менга анграйиб.
Кўзлари ола-кула
Боқар эди бақрайиб.

"-Тезда топиб келмасанг,
Кўрсатаман кунингни.
Айтганимни топмасанг,
Йиғиштир тугунингни".

"-Жон дадаси, нима у
Сизга айтган вентилатор.
Ручнойли дедингизми?
У қайси бозорда бор?

Адресини айтсангиз
Югураман, еламан.
Ручной вентилаторни
Зумда олиб келаман".

"-Магазинда у матоҳ
Ушбу дамда топилмас.
Ручной вентилаторни
Ҳар ердаям сотилмас.

Ярим метр духоба
Ва тут новдадан хивич.
Ручной вентилатор бу
Онам берган елпиғич".

Абдулазиз Ғофуров. 25/06/2022
==========
Агар ёққан бўлса ни босинг ва бошқаларга ҳам улашинг. Улар ҳам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
516 viewsАбдулазиз Ғофуров, 15:29
Ochish/sharhlash
2022-06-24 08:11:19
Олтинчи туйғу.

Ҳар кимда бўлар
Олтинчи туйғу.
Шуниси йўқлар
Чекмасин қайғу.

Олдиндан сезмоқ
Ҳаммага эмас.
Бу йўлда опам
Ёриб ташлар! Бас!

Унга тенг келмоқ
Қийиндан-қийин.
Чиранмоғингиз
Бўлар бир тийин.

Йўлда қолдирар
Каминани ҳам.
Жуда ҳам сезгир
Бу Гули опам.

Шеъримни ўқиб
Лабида кулгу.
Вачааааааааааач! Менда ҳам
Олтинчи туйғу.

Абдулазиз Ғофуров. 24/06/2022
==========
Агар ёққан бўлса ни босинг ва бошқаларга ҳам улашинг. Улар ҳам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
431 viewsАбдулазиз Ғофуров, edited  05:11
Ochish/sharhlash
2022-06-23 20:17:15 Бир нарсани ўйладим...
Бугун ёшим бўйладим
Ўзга ўзим сўйладим:
Қизларга қарамайман!

Энди катта бўб қолдим
Ортга назар ҳам солдим
Ўз-ўзимдан сўз олдим:
Қизларга қарамайман!

Қарайверганда хадеб
Салом берар “бува” деб
Билдим, сал ўзимга кеб:
Қизларга қарамайман!

Чиройли бўлса – бўлар
Қарамасам – ким ўлар?
Майли бошқалар билар:
Қизларга қарамайман!

Гап отиш менга эмас
Гохо тилга сўз кемас
Бўлди тамом. Бўлди бас:
Қизларга қарамайман!

Кимдир ёзиб олмасин
Кейин мени сотмасин
КЗ билиб қолмасин:
Қизларга қарамайман!

Қараб кўзинг тўярми?
Ёки сени суярми?
(КЗ кўзим ўярми...)
Қизларга қарамайман!

Инсоф берди менга ҳам
Энди любой қизга - дам!
Айтай кўзим бўлиб нам:
Қизларга қарамайман!

Жуда яхши биламан
Неварали бўламан
Мана, ваъда бераман:
Қизларга қарамайман!

Айтай десам гапим кўп
Ангел бўлай, майли, хўп
КЗ. Пешонамни ўп:
Қизларга қарамайман!
...
Битта гапим айтмадим:
Жа унчаям қайтмадим...
Аёлларни айтмадим:
Қизларга қарамайман!


Samigo, 23/06/2022, 22:12
=====
Агар ёққан бўлса ни босинг ва бошқаларга хам улашинг. Улар хам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
458 viewsСамижон Маматкулов, edited  17:17
Ochish/sharhlash
2022-06-12 13:15:51 #тренддаги_мавзу

ШАКАР НАРХИ ОШГАНМИШ

Гап сўз ҳамма томонда,
Бу интернет замонда,
Бай бай Ўзбекистонда
Шакар нархи ошганмиш.

Заводлар ҳам эмас жўн,
Кийишган зар тилло тўн.
Келганда кампот сезон,
Шакар нархи ошганмиш.

Ҳамма бозорда қаранг,
Асаблар бўлган таранг.
Тaлаш, ур сур, тўпаланг.
Шакар нархи ошганмиш.

Нархини йўлга солиб,
Олгунча йўқдир ғолиб,
Метан, ун четда қолиб,
Шакар нархи ошганмиш.

Тўйга қўчқор беҳуда.
Шакар сўрайди қуда.
Куннинг мавзуси шуда,
Шакар нархи ошганмиш.

Танқис деб Рус, Хитойда.
Савдогар кўрар фойда,
Воҳа, водий ҳар жойда,
Шакар нархи ошганмиш.

Ўзин осмонга илиб,
Харидор кўнглин тилиб,
Дўстларни душман қилиб,
Шакар нархи ошганмиш.

Ширин чой ичмай турай,
Пулини тежаб юрай.
Йиғиб уй, сарой қурай.
Шакар нархи ошганмиш.

Ёр, шакардан умид уз,
Компотга қўш энди туз.

Одилбек Қодиров
========
Агар ёққан бўлса ни босинг ва бошқаларга ҳам улашинг. Улар ҳам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
971 viewsАбдулазиз Ғофуров, edited  10:15
Ochish/sharhlash
2022-06-11 19:22:23 НЬЮТОННИНГ ТЎРТИНЧИ ҚОНУНИ

Бойиб кетган биродарим бир куни,
Омад сирин айтиб қолди бизга ҳам.
“Ньютоннинг бир қонунин шарҳ этдим!..
Балки нафи тегиб қолар сизга ҳам.
Инглиз олим нима деган экан, денг,
“Ҳаражатсиз ҳаракатинг нолга тенг”.

Ўйлаб кўрсам, гапларида жон бордек,
Бир товуққа ҳам дон, ҳам сув керак-да.
Пулни пулга урсанг – пул-да. Яшавор!
Бад сўзлар ҳам тураверар куракда.
Сув, ариқсиз боғ яратсанг – чўлга тенг,
“Ҳаражатсиз ҳаракатинг нолга тенг”.

Хўп, айтайлик, пирга роса эргашдинг,
Хизматлари қолмади сен қилмаган.
Лек нақдини узатмадинг, адашдинг,
Пир ҳам сени назарига илмаган.
Дейдилар-ку: “...томиб турса кўлга тенг”,
“Ҳаражатсиз ҳаракатинг нолга тенг”.

“Қуруқ қошиқ – оғиз йиртар,” дейдилар,
Тик турмайди, қоп ҳам агар, бўш бўлса.
Яхшимасми, ишинг битса сенинг ҳам,
Ва унинг ҳам қўтир кўнгли хуш бўлса.
Узатаринг бўлса қўлда – қўлга тенг,
“Ҳаражатсиз ҳаракатинг нолга тенг”.

Тўрт сотих ер нима бўпти ҳокимга,
Сен шўрликни юз бор қилди овора.
“Эрта”, дейди, “индин” дейди у сенга,
Лекин “дардин” тушунмайсан бир бора.
Ишинг чалкаш сўл – ўнгга, ўнг сўлга тенг,
“Ҳаражатсиз ҳаракатинг нолга тенг”.

Ҳафа бўлиш ярамайди, бу бозор,
Савдо-сотиқ иши учун қонун бир.
Иқтисодни белгилайди харидор,
Пули борлар нарх чиқарган-ку, ахир!
Эски “Мерс” га янги бўлса “Волга” тенг,
“Ҳаражатсиз ҳаракатинг нолга тенг”.

“Пул йўқ бўлди” деган қонун йўқ ҳали,
Олди-берди, кредит-дебит кучида.
Файласуф дер: “Олмоқ бўлсанг, бер аввал”,
Бермаганлар пулни кўрсин тушида.”
Ҳар бир ишинг битта янги ролга тенг,
“Ҳаражатсиз ҳаракатинг нолга тенг”.

Кўп гапирдим,узр, келса малолим,
Шоирларнинг кичигиман, пишмаган.
Шеърдан топган фойда – менинг ҳалолим,
Фойдададир, бу қонунни ушлаган.
Нишонига теккан сўзинг голга тенг,
“Ҳаражатсиз ҳаракатинг нолга тенг”.

Муслимбек ЙЎЛДОШЕВ.
==========
Агар ёққан бўлса ни босинг ва бошқаларга ҳам улашинг. Улар ҳам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
628 viewsАбдулазиз Ғофуров, 16:22
Ochish/sharhlash
2022-06-11 19:09:57 ​​​​#Кун_ҳазили

Менга теккандан бери,
Хотин шўрлик кўрмас зеб.
Қулоғимни еб қўйди,
«Катта тошли узук», деб.

Ёрим орзуси армон,
Мен қандоқ қурумсоқ эр.
Тушларида ҳаттоки,
«Катта тошли узук», дер!

Ва ниҳоят, раҳм этдим,
Ул кўзлари сузукни.
Совға қилдим бугун мен.
Катта тошли узукни.

Ўлмасбек Самарқандий
========
Агар ёққан бўлса ни босинг ва бошқаларга ҳам улашинг. Улар ҳам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
489 viewsАбдулазиз Ғофуров, 16:09
Ochish/sharhlash
2022-06-10 07:11:35 Қулматни эски дарди қўзиди

Қумрихон деб оҳ чекиб
Қулмат ақлдан озди.
Икки йилдан сўнг яна
Севги мактубин ёзди.

Хатни почтага бериб,
Чуқур бир уҳ тортди у.
Уйга келиб кўкрагин
Захга бериб ётди у.

Қумридан келган жавоб
Қулматжонни шоширди.
Қумрихонни шартлари
Давлинасин оширди.

"-Уйланмоқчи бўлсангиз
Қалинга шакар беринг.
Узил кесил шартим шу,
Йўқса тошингиз теринг".

"-Кўнглингни кўчасидан
Ўргилдим"- деди Қулмат.
"Шакар нархин оширган
Падарига минг лаънат.

Шакар арзонласин деб
Кунда азоб ютаман.
Менимча бу кетишда
Дунёдан тоқ ўтаман".

Девона Қулмат (Абдулазиз Ғофуров). 09/06/2022
==========
Агар ёққан бўлса ни босинг ва бошқаларга ҳам улашинг. Улар ҳам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
638 viewsАбдулазиз Ғофуров, 04:11
Ochish/sharhlash
2022-06-09 17:19:19
"Асалчанинг тилаклари".
Эшитиб мазза килдим.
Сизларга хам ёкади деган умиддаман.
=========
Агар ёққан бўлса ни босинг ва бошқаларга ҳам улашинг. Улар ҳам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
1.2K viewsСамижон Маматкулов, edited  14:19
Ochish/sharhlash
2022-06-08 18:35:03 Чой дамла!
*

Сотволди ишдан келиб,
Хотинини чақирди.
"-Битта аччиқ чой дамла!,
Тезроқ бўл! "деб бақирди.


Хотин дер хуноб бўлиб:
"-Оқибатли бўлайлик.
Наср ё, шеъриятдан,
Биз ҳам суҳбат қурайлик.


Топганингиз битта гап,
Овқат пишир, чой дамла!
Йўқдан уруш ахтариб,
Қиласиз менга ҳамла".


Сотволди деди: "-Майли
"-Ўтган кунлар" дан сўзла.
Тўрт қатор шеър ўқи ё,
"Ойдин тунлар" дан сўйла.


Телесериаллардан
Бироз безор бўлдингми?.
Энг сўнгги китоблардан,
Бирин қўлга олдингми?".


"-Йўқ, дадаси мен китоб,
Ўқимадим ҳеч қачон.
Зулфиядек бирор шеър,
Тўқимадим, ҳеч қачон".


"-Маърифатли" хонимча,
Аввал билиминг ғамла.
Кейин суҳбат қурамиз,
Бор, тур, чойингни дамла!"


Ҳилола Мамажонова
=========
Агар ёққан бўлса ни босинг ва бошқаларга ҳам улашинг. Улар ҳам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
776 viewsАбдулазиз Ғофуров, 15:35
Ochish/sharhlash
2022-06-08 06:05:05 АРАЗЛАШДИК

Эру хотин аразлашдик,
Навбатдаги ади-бади.
Сувга бўккан "дока рўмол "
— Уч кундаям қуримади.

Гапирмайсиз, ёзилмайсиз,
Гарчи "дук-дук " юрак урар.
Тунда, ҳатто, ётоқдаям —
Ўртада бир "девор " турар

Бир деворки, қалин, баланд,
Қуш ҳам учиб ўтмас, тайин.
Гўё уни қуриб кетган
Искандар-ул Зулқарнайн.

Бир деворки ўргимчактўр,
Нафис, нозик тузилади.
Қайсар ғурур бўлмаса-ю
«Пуф» деб қўйсанг бузилади.

Дейишади: араз уч кун.
Учинчи кун келди, мана.
Ярашишим керак бугун,
Уришмаям қолайин-а!

Ўзи нега тортишдим ман?
Ҳеч қачон ҳақ бўлармидим?!
Мана, қанча дилхиралик,
"Хўп " деб қўйсам ўлармидим ?!

Гўё олтин қўрғон сизу
Дорвозангиз тақатақ берк
"Калитингиз " ўттиз икки —
Соқчи пойлаб туради тек.

Эьлон қилдим кўнглингизга —
Ишқ-муҳаббат "урушини"
Бошлавордим Искандарнинг
Буюк ҳарбий "юришини".

Ололмаган қўрғоним — Сиз,
Мен-чи мағлуб, хор Саркарда,
Тонгда қўшин тўплаб бориб,
Шом бўламан пароканда.

Қўшинларим — назокатим,
Ишва, жилва, латофатим,
Афсус, улар сонидан кўп,
Жангда кўрган талофатим.

Қошларимни камон қилсам,
Нигоҳим — зарб бўлармикин ?
Сочларимнинг мушк-ўқидин
Шу қўрғон забт бўлармикин ?

Қўллаб кўрдим юз хил усул,
Сарҳадидан ўтолмадим.
Пойтахтига муҳаббатнинг —
Байроғини тиколмадим.

Деворингиз метин экан,
Замбараклар топсаммикин ?
Соқчиларин ғурур деган,
Қилич билан чопсаммикин?

Тугамас бу маҳораба,
"Ё ўлиш, ё қолиш " керак,
Жон кетса ҳам, шу қўрғонни,
Олиш керак, олиш керак!

Агар олсам шу қўрғонни,
Жангда ғолиб келар эдим.
Ўз-ўзимга генераллик,
Унвонини берар эдим.

Ҳар лаҳзада минг бор юрак,
Майдонлари қонланади,
Энди менга макру ҳийла,
Аскар бўлиб "ёлланади".

Туфлингизнинг ичига бир —
Оқ атиргул солиб қўйдим.
Ёстиғингиз оқ жилдига
"Айлавью" деб ёзиб қўйдим.

Костюмингиз чўнтагидан
Олма чиқар — буям ўгит
Хатиям бор, ёзиб қўйдим:
"Танишайлик, яхши йигит".

Сиз-чи, уйиб қовоқларни,
Мен томонга қарамайсиз,
Қўлим чўзсам, жимжилоқни —
Узатишга ярамайсиз.

Ўзингизча, бефарқдайсиз,
Лек йиғлайсиз сўлиб қолсам,
Не бўлади шу аразда
Ё сиз, ё мен ўлиб қолсам?

Вой-вой, Худо кўрсатмасин,
Эрга осий бўлмоқликни,
Дўст, биродар, қўшни, жигар,
Араз ҳолда ўлмоқликни.

Елкангизни қитиқлайман,
Жимсиз, сирли йўталаман,
Белингиздан ачом қилиб,
"Оқ байроғим" кўтараман.

Ёришади юзларингиз,
Учрашгандай Хизр билан.
Ўликниям тирилтирса,
Бўларкан-а ҳазил билан.

Дейман: Мен ғўр канизингиз,
Сиз — Подишоҳ бўлақолинг,
Кулворасиз — зўрға турган —
Экансиз-а, ўлақолинг.

Урра! Урра! Уруш тамом!
Ишқ қўшини қучди зафар,
Жисмим бўйлаб етмиш икки,
Томиримда кетди хабар.

Қўйдим "қилич қалқонимни",
Бекор бўлди ҳарбий ҳолат.
Генераллик нишонини
Тақиш қолди энди фақат.

Доно Шарқнинг иши қизиқ,
Уйлаб, кўнглим завққа тўлар.
Аёл шундай саркардаки,
Бош эгганда ғолиб бўлар.

Ҳар уйда бир олтин қўрғон,
Ҳар уйда бир зўр саркарда.
Эру хотин шундай ширин
Рўзғор қилар ўзбекларда.

Марҳабохоним Каримова.
==========
Агар ёққан бўлса ни босинг ва бошқаларга ҳам улашинг. Улар ҳам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
965 viewsАбдулазиз Ғофуров, edited  03:05
Ochish/sharhlash