Get Mystery Box with random crypto!

РУЧНОЙ ВЕНТИЛЯТОР Кандицанерни ёқдим Чидолмай бу иссиққа. Яри | Ҳазил шеърлар

РУЧНОЙ ВЕНТИЛЯТОР

Кандицанерни ёқдим
Чидолмай бу иссиққа.
Ярим соат ўтмасдан
Учрадим зўр тўсиққа.

Роса пешин маҳали
Ўчибди свет қурғур.
Светсиз ишламайди
Техника, адо бўлгур.

Хотинимга қичқирдим:
"-Тезда менга қаравор!
Қани, уйимиздаги
Зўр ручной вентилатор?"

Хотин оғзин очганча
Турар менга анграйиб.
Кўзлари ола-кула
Боқар эди бақрайиб.

"-Тезда топиб келмасанг,
Кўрсатаман кунингни.
Айтганимни топмасанг,
Йиғиштир тугунингни".

"-Жон дадаси, нима у
Сизга айтган вентилатор.
Ручнойли дедингизми?
У қайси бозорда бор?

Адресини айтсангиз
Югураман, еламан.
Ручной вентилаторни
Зумда олиб келаман".

"-Магазинда у матоҳ
Ушбу дамда топилмас.
Ручной вентилаторни
Ҳар ердаям сотилмас.

Ярим метр духоба
Ва тут новдадан хивич.
Ручной вентилатор бу
Онам берган елпиғич".

Абдулазиз Ғофуров. 25/06/2022
==========
Агар ёққан бўлса ни босинг ва бошқаларга ҳам улашинг. Улар ҳам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher