Get Mystery Box with random crypto!

Қулматни эски дарди қўзиди Қумрихон деб оҳ чекиб Қулмат ақлда | Ҳазил шеърлар

Қулматни эски дарди қўзиди

Қумрихон деб оҳ чекиб
Қулмат ақлдан озди.
Икки йилдан сўнг яна
Севги мактубин ёзди.

Хатни почтага бериб,
Чуқур бир уҳ тортди у.
Уйга келиб кўкрагин
Захга бериб ётди у.

Қумридан келган жавоб
Қулматжонни шоширди.
Қумрихонни шартлари
Давлинасин оширди.

"-Уйланмоқчи бўлсангиз
Қалинга шакар беринг.
Узил кесил шартим шу,
Йўқса тошингиз теринг".

"-Кўнглингни кўчасидан
Ўргилдим"- деди Қулмат.
"Шакар нархин оширган
Падарига минг лаънат.

Шакар арзонласин деб
Кунда азоб ютаман.
Менимча бу кетишда
Дунёдан тоқ ўтаман".

Девона Қулмат (Абдулазиз Ғофуров). 09/06/2022
==========
Агар ёққан бўлса ни босинг ва бошқаларга ҳам улашинг. Улар ҳам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher