Get Mystery Box with random crypto!

Рамазондан рамазонгача Дил саросар, термулар маҳзун У азондан | Хайрулла Ҳамидовдан...

Рамазондан рамазонгача

Дил саросар, термулар маҳзун
У азондан бу азонгача.
Умр - йўғон ичакдек узун,
Рамазондан рамазонгача.

Умуммиз ва сафда ялпимиз
Айлангунча барг хазонгача.
Шайтонларга ўлжа қалбимиз
Рамазондан рамазонгача.

Оҳ, чап елка фариштамизга
Иш топилар тун - азонгача.
Ишонч ҳам йўқ сариштамизга
Рамазондан рамазонгача.

Лаин, даф бўл, йўлингдан қолма,
Қувма Шошдан Хуросонгача.
Аллоҳ, Аллоҳ, жонимиз олма
Рамазондан рамазонгача!

Бўм-бўш турар шайтоний қафас,
Ел кўпирар сел, тўзонгача.
Бир амаллаб яшаб ўтсак, бас,
Рамазондан рамазонгача,

@xayrulla_xamidov1