Get Mystery Box with random crypto!

БИЗКИМ... Бизким, буюк Турон болаларимиз, Аср чўзилди деб тан | Хайрулла Ҳамидовдан...

БИЗКИМ...

Бизким, буюк Турон болаларимиз,
Аср чўзилди деб танқид қиламиз.
Самога етмайди нолаларимиз,
Кўнгил бузилди деб танқид қиламиз.

Ўйлагимиз таом - гуруч, тийра мош,
Ташвиш йўқ, не ишлар бўлмайдими фош...
Минг одам тўпланган маросимда ош
Сал кеч сузилди деб танқид қиламиз.

Бошга тилдан бало келар, деб такрор,
Узрлар айтамиз, ёзгаймиз иқрор.
Таъсир ўтказсак-да озиб-ёзиб бор,
Танқид сезилди деб танқид қиламиз.

Ҳеч тандан ўтмади илм таёғи,
Шундай ўтсак керак энди буёғи...
Самога интилган борки, оёғи
Ердан узилди деб танқид қиламиз.

@Xayrulla_xamidov1