Get Mystery Box with random crypto!

Илтижо Аллоҳим,ўзимнинг якка илоҳим. Биламан, жуда кўп саҳву | Хайрулла Ҳамидовдан...

Илтижо

Аллоҳим,ўзимнинг якка илоҳим.
Биламан, жуда кўп саҳву гуноҳим.
Аммо недан қўрқай- Ўзинг паноҳим,
Ҳар лаҳза шу ҳолда бўлишни ўргат.

Қисматим онига исёним кечир,
Вужудим ёр васли... осмоним кечир,
Ўзингдан ёлворай,Раҳмоним,кечир,
Чин дилдан тавбалар қилишни ўргат.

Лаъин чиқиб қолса узун йўлимдан,
Ушлаб ол,Раббано,икки қўлимдан!
Давралар тўрини суғур дилимдан,
Даргоҳингга шодон келишни ўргат!

Тўйли дамларимда девоналикда,
Ғамли кунларимга шукроналикда,
Қасрлар тўрида,вайроналикда
Кўз ёш тўла туриб,кулишни ўргат.

@xayrulla_xamidov1