Get Mystery Box with random crypto!

Янги Йил Йилнинг сўнги куни...Беуйқу, Шодликлар-ла ўтади ҳамм | Хайрулла Ҳамидовдан...

Янги Йил

Йилнинг сўнги куни...Беуйқу,
Шодликлар-ла ўтади ҳамма.
Ёшлигимдан мерос шу туйғу-
Янги йилни кутади ҳамма!

Дарахт бўлар бу йилги ниҳол,
Мевага қўл тутади ҳамма.
Эски йилни унутиб дарҳол,
Янги йилни кутади ҳамма!

Эски йилда тугамади ғам,
Бундоқ пайтда нетади ҳамма?
Умид билан шунинг учун ҳам
Янги йилни кутади ҳамма!

Ғам-андуҳлар эскиради деб,
Собиқ йилни отади ҳамма.
Кўп нарсалар ўзгаради деб,
Янги йилни кутади ҳамма.

Туриб бўлмас мангу қадар тек,
Бу дунёдан кетади ҳамма.
Умр тугаб боряптию, лек
Янги йилни кутади ҳамма!

Хайрулла Ҳамидов