Get Mystery Box with random crypto!

357. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ра | Ҳар куни Ҳадис

357. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида уларнинг ўйин-кулги қиладиган икки кунлари бор эди. «Бу иккиси қандай кун?» деб сўрадилар. «Жоҳилиятда ўйин-кулги қиладиган кунимиз эди», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ сизларга у иккисининг ўрнига улардан кўра яхши Азҳо куни ва Фитр кунини берди», дедидар».
Абу Довуд, Насоий ва Ҳоким ривоят қилишган.
#РАСУЛУЛЛОҲсоллаллоҳуалайҳивасаллам