Get Mystery Box with random crypto!

Кеча Шавкат Мирзиёев президент номзоди сифатида талабалар шаҳа | Oqqo'rg'on TADBIRKORLARI

Кеча Шавкат Мирзиёев президент номзоди сифатида талабалар шаҳарчасига ташриф буюриб, сайловчилар билан учрашди. Учрашувда кўплаб масалалар ўртага ташланиб ижобий таклифлар берилди. Айниқса 200 га яқин автобус йўналишлари ташкил этилиши, 400 та автобус, 700 та электробус ва 90 та метро поездлари олиб келиниб, йўловчи ташиш қуввати 2 баробарга оширилиши эътиборимни торди.

Тўғрида жамоат транспорти етишмовчилиги кўплаб салбий оқибатларини келтириб чиқаради. Мисол учун хар куни эрта тонгдан бекатда узоқ вақт автобус келишини пойлаш, тиқилинч автобусда асаб бузилишлар, манзилга етиб олгунча ҳолдан тойиб, меҳнат ёки таълимга бўлган лаёқатнинг йўқолиши каби ҳолатлар барчага таниш бўлса керак.

Шунингдек, жамоат траспортининг қамрови ортиши кўплаб инсонларда шахсий автоуловга бўлган эҳтиёжни сўндиради ва ўз ўзидан ҳудудда тирбанликлар олди олинади.

@xabarb