Get Mystery Box with random crypto!

Диққат! “Ватан суратин чизаман' танлови Фарғона вилоят Макта | Vodiy1.uz | Расмий канал

Диққат! “Ватан суратин чизаман" танлови

Фарғона вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Vodiy1.uz интернет нашри ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга бағишлаб вилоятдаги мактабгача таълим муассасаларининг тарбияланувчилари ўртасида “Ватан суратин чизаман” шиори остида суратлар танловини эълон қилади.

Сурат тарбияланувчилар томонидан чизилган бўлиши шарт. 

Танловга ҳар бир туман ва шаҳардан биттадан мактабгача таълим муассасалари болажонлари томонидан чизилган  15 та суратлар танлаб олинган.

Барча туман шаҳарлардан йиғилган суратлар Vodiy1.uz телеграм каналида овозга қўйилмоқда.

Ғолиб суратлар муаллифига Фарғона  вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ҳамда  Vodiy1.uz нашрининг  махсус совғаси, 2-, 3- ва 4-ўринларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилади.

Овоз бериш 7 декабрь соат 21:00 қадар давом этади

Овоз бериш бу жойда