Get Mystery Box with random crypto!

БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи ҳу | "VERUM" адвокатлик фирмаси / "VERUM" Адвокатская фирма

БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ

Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи ҳуқуқлари:
• товарни шундай маркали товарга алмаштириб олиш;
• товарни бошқа маркали (моделли) товарга алмаштириб, нархини қайта ҳисоб-китоб қилиш;
• нуқсонларни бепул бартараф этишни ёки харажатларни қоплашни талаб қилиш;
• нархни камайтиришни талаб қилиш;
• шартномани бекор қилиш ва кўрилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.

Мазкур ҳуқуқларни амалга ошириш учун товарнинг нуқсони қуйидаги муддатларда аниқланган бўлиши лозим, яъни:
товарнинг кафолат муддати ёхуд яроқлилик муддати мобайнида;
кафолат муддати ва яроқлилик муддати белгиланмаган товарлар бўйича 6 ой мобайнида;
кўчмас мулк истеъмолчига сотилган кундан бошлаб 2 йил ичида.

Нуқсонли товар сотувчига қуйидагилар билан бирга қайтарилади:
• товарнинг касса (товар) чеки;
• товарнинг техник паспорти (айрим товарлар учун).

Истеъмолчи сифатсиз озиқ-овқат товари сотиб олса, 24 соат ичидагина уни:
алмаштириш;
нархини камайтириш;
нуқсонни бартараф этиш ва зарарни қоплаш талабини қўйиш ҳуқуқига эга.

Истеъмолчи сифатли ноозиқ-овқат товарини (масалан, совун, идиш-товоқ, ўйинчоқлар, канцелярия моллари ва шу кабилар) сотиб олган кунидан бошлаб 10 кун ичида айни шундай товарга алмаштириб олишга ҳақли.
Агар сотувчида бундай товар мавжуд бўлмаса, истеъмолчи тўланган пулни қайтариб олиши мумкин.
Алмаштирилаётган товарларнинг нархида тафовут бўлса, қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Этибор беринг! Cотувчи томонидан нуқсонли товарни алмаштириб бериш рад этилса:

• ваколатли органларга мурожаат этиш;
• суд органларига мурожаат этиш мумкин.

" VERUM" адвокатлик фирмаси — сизнинг ҳуқуқларингиз ҳимоячиси.

Telegram | Instagram | YouTube | Tiktok