Get Mystery Box with random crypto!

Юридик шахсларнинг турлари Фойда олишни ўз фаолиятининг асоси | "VERUM" адвокатлик фирмаси / "VERUM" Адвокатская фирма

Юридик шахсларнинг турлари

Фойда олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олган
(тижоратчи ташкилот) ёки фойда олишни ана шундай мақсад қилиб олмаган ташкилот (тижоратчи бўлмаган ташкилот) юридик шахс бўлиши мумкин.

Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс хўжалик ширкати ва жамияти, ишлаб чиқариш кооперативи, унитар корхона ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқача шаклда тузилиши мумкин.

Тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахс жамоат бирлашмаси, ижтимоий фонд ва мулкдор томонидан молиявий таъминлаб туриладиган муассаса шаклида, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқача шаклда ташкил этилиши мумкин.

Тижоратчи бўлмаган ташкилот ўзининг уставда белгиланган мақсадларига мос келадиган доираларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин.
Юридик шахслар уюшмалар (иттифоқлар)га ва бошқа бирлашмаларга Қонунга мувофиқ бирлашишлари мумкин.

Юридик шахс Фуқаролик кодекси, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек устав ва бошқа таъсис ҳужжатлари асосида иш олиб боради.

" VERUM" адвокатлик фирмаси — сизнинг ҳуқуқларингиз ҳимоячиси.

Telegram | Instagram | YouTube | Tiktok