Get Mystery Box with random crypto!

Путин ўзини ҳақиқий башарасини ана энди намоён қилди. Эслатиб | Ватанпарвармас

Путин ўзини ҳақиқий башарасини ана энди намоён қилди. Эслатиб ўтаман, Ўзбекистон ҳам у учун йўқотилган ҳудуд. Ақлимизни йиғиб, ҳаракатимизни қилишимиз керак, энди ҳеч нарсага умид қилмасдан, ЕОИИ кемасидан узоқлашиш керак, тамом вассалом!

"Пётр I Россиянинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олган эди, ҳозир ҳам худди шундай қилинмоқда", — Путин

Россия президенти Владимир Путин XVIII асрда подшоҳ Пётр I янги ҳудудларни забт этмаганини, балки илгари Россия давлати томонидан йўқотилган ҳудудларни қайтарганини таъкидлади ва шундай қўшимча қилди:

"Кўриниб турибдики, қайтариш ва мустаҳкамлаш бизнинг ҳам насибамизга тушди. Бундан келиб чиқадики, бундай асосий қадриятлар бизнинг мавжудлигимиз асосини ташкил этади, биз олдимизда турган вазифаларни ҳал қилишда албатта муваффақият қозонамиз".