Get Mystery Box with random crypto!

Хотирани кучайтириш учун ва илмни эслаб қолиш учун дуолар: 1) | Vardatul_jannah🥀

Хотирани кучайтириш учун ва илмни эслаб қолиш учун дуолар:

1) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам субҳдан кейин ўқиган қуйидаги дуолари:

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا،
وَرِزْقًا طَيِّبًا،
وَعَمَلًا مُتَقَبَّلًا 

Ўқилиши:
Аллоҳумма инний асъалука ъилман наафиъан,
ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббалан”.
 
Маъноси:
Аллоҳим сендан фойдали илм,
покиза ризқ ва қабул бўладиган амални сўрайман.

2) Тоҳа сураси 114-оятда ўз элчисига буюрган дуо

رَّبِّ زِدْنِي عِلْمًا

Ўқилиши:
Робби зидни ъилман

Маъноси:
Роббим илмимни зиёда қилгин.

Агар илм зеҳнингизга ўчмас бўлиб ёзилишини хоҳласангиз саҳарда унга ошно бўлинг ва доим такрорлашни канда қилманг.
Қалбга ўчмас бўлиб ёзилиши ва амалларга кўчмоғи эса Аллоҳни иши, У Зотга дуо қилинг.

Фарзандларингизга ҳам ёд олдиринг, зеро дуо фарзанд учун энг афзал меросдир

@Vardatul_jannah