Get Mystery Box with random crypto!

Ким астойдил тавба қилишга қарор қилган бўлса, гўзал таҳорат о | Vardatul_jannah🥀

Ким астойдил тавба қилишга қарор қилган бўлса, гўзал таҳорат олсин ва Роббга ҳолис юзланиб икки ракат намоз ўқисин, намозни сўнгида ушбу дуони ўқиса Аллоҳ албатта ҳидоятга бошлайди:

اللهم رب جبرائيل ومیگائيل وإسرافيل،

فاطر السموات والأرض،
عالم الغيب والشهادة،
أنت تحكم بين عبادك فيما كانوا فيه يختلفون،
إهدني لما اختلف فيه من الحق بإذنيك،

إنك تهدي من تشاء إلى صراط مستقیم.

Аллоҳумма
Робба Жаброийла ва Микаийла ва Исрофийла
Фатирос-самавати вал-ард
ЪАлимал ғойби ваш-шаҳадаҳ
Анта таҳкуму байна ъибадика фийма каануу фийҳи йахталифуун
Иҳдиний лимахтулифа фийҳиминалҳаққи биизник Иннака таҳди ман ташаау илаа сиротиммустақийм.

Жаброил, Мийкоил ва Исрофилнинг Парвардигори,
- Осмонлару ернинг Холиқи,
- Ошкору ғайб ишларни билувчи Эй Аллоҳ!
- Албатта Сен бандаларинг тортишиб қолган нарсаларда ҳукм қилурсан.
-Ўз изнинг билан ихтилоф қилинган ҳаққа мени бошла.
- Албатта Сен хоҳлаган кишингни тўғри йўлга йўлловчисан.
(Муслим ривояти)


@Vardatul_jannah