Get Mystery Box with random crypto!

Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳ айтадилар, Салафи солиҳларнинг аёллари | Vardatul_jannah🥀

Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳ айтадилар,
Салафи солиҳларнинг аёллари завжлари уйдан чиқаётганда шундай дердилар:
“Ҳаром ризқдан узоқ туринг,унга оч қолсак ҳам яқинлашманг.
Чунки биз очликка сабр қила оламиз,аммо жаҳаннам оловини тоқатимиз кўтармайди!”

(Муҳтасар Минҳажул-Қосидин 2/62)

Бизнинг замонни аёллари эса ҳаром-ҳалоллигини суриштирмайдилар,балки
“Уйда нон йўқ бугун қаердан бўлмасин пул топиб келинг,биз очликдан ўляпмиз”,дейдилар.

Мана ўртамиздаги фарқ,мана сабримизнинг даражаси.
Улар очликдан ўлсалар ҳам ҳаромни орзу ҳам қилмаганлар,
биз ҳали очлик остонасига етмасдан “Ҳаромми-ҳалолми фарқи йўқ,топиб келиб егиз,йўқса онамникига кетаман” деймиз.

Нима учун уларнинг зурриёдларидан олимлар чиққан,бизникилар эса мадрасага ётиб олиб ўқиса ҳам илм юқмаяпти.

Чунки уларнинг оналари илми бўлмаса ҳам тақво аҳлидан,сабр маликаларидан эди.
Луқмалари ҳаром билан,қонлари эрга исён билан булғанмаганди.

Жуфтларини “Қаердан бўлса ҳам топиб келасиз” деган амр билан эмас
“Ҳалолидан топиб келинг” деган тақвога ундов билан ишга кузатардилар.
Озига қаноат,борига шукр билан хулқлангандилар.

Шунинг учун ҳам уларнинг жуфтлари солиҳлар,фарзандлари олимлар бўлган.

Озгина етишмовчилик сабаб эрларини маломат қилмас эдилар.
Чунки улар замонавий даврда яшамасалар ҳам,жуфт ризқ омили эмас,шунчаки Аллоҳ берган ризқни уларга ташувчи восита эканлигига фаросатлари етарди.

Ризқингизни камайтириш ёки кўпайтириш жуфтингизни эмас,Роббнинг қўлида.
У Раззоқ Зот берганини уйга олиб келяпти ҳолос…
Бугун ёвғон шўрва ичган бўлсангиз бу эркакнинг айби эмас,Аллоҳнинг сизга тақсимлаган тақсимоти.
Аллоҳнинг сиз учун атаганига рози бўлинг.

Эрингизни уддабурон эмасликда айблашдан аввал ўзингизни ношукрликда,ризқ Аллоҳдан эканлигига иймон келтирмаганликда маломат қилинг!
Унутманг-оч қолиш айб эмас,етишмовчиликдан уялманг.
Чунки Росулуллоҳ алайҳиссалом ҳам баъзан очликдан кечалари ухлай олмаганлар ва бундан уялмаганлар.
Ҳаромдан ҳазар қилмаслик ,жуфтга исён эса катта айб,оғир жиноятдир.
Ана ундан уялинг!

•Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah