Get Mystery Box with random crypto!

Дуоларимиз ижобат бўлиши учун унинг одоблари ва шартларига рио | Vardatul_jannah🥀

Дуоларимиз ижобат бўлиши учун унинг одоблари ва шартларига риоя қилишимиз керак. Улар қуйидагича:
1. Холис Аллоҳ учун дуо қилиш.
2. Дуони ҳамду сано ва салавот билан бошлаб, шулар билан тугатиш.

3. Дуосининг ижобат бўлишига қатъий ишониш.
4. Дуо вақтида қалбида ҳузур билан туриш.

5. Хурсандчилик ва қийинчилик вақтида ҳам дуо қилиш.
6. Фақат Аллоҳдан сўраш.

7. Аҳли, моли, болалари ва ўзига қарши дуоибад қилмаслик.
8. Дуода қўлларини кўтариб туриш.

Бундан ташқари, баъзи вақт ва жойларда қилинган дуолар албатта қабул этилади:
1. Қадр кечасида;
2. Фарз намозларидан кейин;
3. Жума кунидаги бир соатда (кўпчилик уламоларнинг фикрича, бу соат жума куни асрдан кейин кун ботгунгача бўлган вақт ичида);

4. Яхши ният билан Замзам сувини ичаётганда;
5. Ёмғир ёға бошлаганда;
6. Арафа куни Арафотда;
7. Саҳар чоғида;

8. Ота-онанинг ўз фарзанди ҳақига;
9. Каъбани зиёрат қилишда, шайтонга тош отишда, Сафо ва Марвада.
10.Ва мўминнинг мўмин ҳаққига қилган дуоси.

Бугун Аллоҳ сизни кўп xaйрли дуо олганлардан,ҳеч бўлмаса кўп-кўп xaйрли дуо қилганлардан қилиб қўйсин.
Xайрли,баракотли,дуоли,офиятли тун.
@Vardatul_jannah