Get Mystery Box with random crypto!

Оғир қийинчиликни бошидан кечираётган инсонга сабр қил дея бую | 𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

Оғир қийинчиликни бошидан кечираётган инсонга сабр қил дея буюрманг.
Чунки бу буйруқ ҳам унга қийинчиликдек, катта машаққатдек туюлади баъзан.

Мусибатда турган инсонга ҳадеб сабр қил деявермай
“Тоат қил, Аллоҳга боғлан, Роббга дуо қилки қадарга розиликни қалбинга жо қилсин, Аллоҳ мусибатдаги қулига жуда ҳам яқиндир, бу кунлар албатта ўтиб кетади, бу мусибат сенга берилган фурсат, ундан унумли фойдаланиб қол, балки бу синов сени Аллоҳ розилигига олиб борар, иншааллаҳ шу кўрсатган тоқатинг сабаб ҳисобсиз жаннатга доҳил бўларсан”, дея насиҳат қилмоқ, Аллоҳ жамолини, жаннатни, жаннатдаги абадий бахтни эслатмоқ мусибатдор учун энг олий фойдадир.

Чунки тоат, узоқ сажда, Яратганни зикри, Аллоҳга боғланиш инсонга ҳотиржамлик бағишлаб, қалбда гўзал сабрни шакллантиради.

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah