Get Mystery Box with random crypto!

Бугун эрни маҳкамроқ ушлаб қолиш учун фарзанд кўпайтириб, Рос | 𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

Бугун эрни маҳкамроқ ушлаб қолиш учун фарзанд кўпайтириб, Росулуллоҳ алайҳиссалом серфарзандликка буюрганлар дея баҳона қилаётганлар, шуни унутмангки, Росулуллоҳ алайҳиссалом уммат кўпайтиринглар, мен қиёмат куни умматим кўплиги билан фахрланаман деганлар.
Одам кўплиги билан эмас.

Фарзандларингизга назар солинг қайсиниси уммат бўлишга яроқли?
Фитна урчиган, интернетдек бало бошимизга соя солиб турган оғир замонда, болани кўпайтириб, тарбия қилмоқ, илм ўргатмоқ, ўқитмоқ учун ўзининг тоқати етмагани сабабли, ҳатто тўрт ёшли гўдакни икки ҳафтада бир келадиган мактабларга ёки узоқ ўлкаларга илм ўқияпти деган бахона ила бериб юбориб, маъсулятдан қутилаётганлар билиб қўйинг бу уммат етиштирмоқ ёки оналик эмасдир!
Бу фақат оғирни устидан, енгилни тагидан ўтмоқдир.

Агар ҳақиқатдан ҳам мақсадингиз қиёмат куни Росулуллоҳ алайҳиссалом фахрланадиган уммат тарбияламоқ бўлса, ҳақиқатдан ҳам жамиятга фойдали инсон етиштириб топширмоқчи бўлсангиз, вояга етмаган фарзандингизни узоқларга жўнатиб юборманг, балки ўзингиз боланинг илм йўлидаги машаққатига шерик бўлинг, у билан ўқиб, у билан ўрганинг.
У билан кулиб, у билан йиғланг.

Туриб беринг уммат етиштирмоқнинг синовларига, машаққатларига!

Гўдаккинани оилавий муҳитдан, бағрингиздан, меҳрингиздан айирманг.
Фарзандга асосан ўн беш ёшгача меҳр бера оласиз, у вояга етгунча муҳаббатингизни қабул қилади.
Ундан кейин мужбурлаб ҳам бера олмайсиз муҳаббатингизни.

Сабр қилинг, узоқларга кетиб ўқишни ҳам вақти келади.

Олти ёшгача бўлган оилавий тарбия, инсоннинг ҳаётидаги энг муҳим тарбиядир.
Боланинг ҳулқи асосан олти ёшгагача шаклланади, ундан кейин эса сайқалланади.
Унутманг, ҳеч ким унга ва унинг ҳулқига сиздек таъсир ўтгаза олмайди.

Олти ёш бола жамоат жойларида ел чиқариб қўймасликни билмоғи, бурнини кавлаш уят эканлигига фахми етмоғи, овқатни чаппиллатиб ейиш айб эканлигини тушуниб етмоғи, очофатлик шайтондан эканлигини англамоғи, тартибни, салом беришни, овқатланиш одобини, ҳожат одобини, катталарга ҳурматни ва шунга ўхшашларни ўрганмоғи шарт.

Аммо минг афсуски ислом кенг ёйилган ушбу даврда ҳулқ унутилиб кетмоқда ва ўн тўрт ёш болага ҳам бу талаблар қўйилмаяпти.

Бугун қайси она боласи жамоат намозидан қолмасин дея, уйқусини ҳаром қилиб, кичик ёш фарзандини, бомдод намозига олиб чиқиш учун масжид кўчасида сарсон бўляпти?

Бугун қайси она фарзандини ўқитиш учун томини сотиб, илм учун қўлига пул тутгазяпти?

Бугун қайси она фарзандини елкасида кўтариб узоқ масофадаги мадрасага олиб боряпти?

Бугун қайси она фарзандим етук инсон бўлсин дея, Аллоҳга ёлворяпти?

Бугун қайси она фарзандининг ҳулқидан ҳавотирга тушиб ўзини ислоҳ қиляпти?

Бугун қайси она фарзандига ўрнак бўлмоқ учун қўшнига яхшилик қиляпти?

Бугун қайси она фарзандига таълим бўлсин дея ғийбатдан тийиляпти?

Бугун қайси она фарзандим қалби раҳмга тўлсин дея, унга ёмонлик қилганларга ҳам раҳм кўрсатиши ҳақида дакки беряпти?

Жавоб беришга ошиқманг, биламан ҳозирги оналар жуда ҳам уддабурон демоқчисиз, туғадида тўрт ёшгача сунъий таглигда катта қилиб, таглигдан чиқиши билан боласини бошқа шаҳарга илм ўқитишга бериб юборади-ю, ўзи кейинги болага ҳаракат бошлайди.

Бола эса зулм билан, ислом қаттиқ қўлликдир деган шиор остида, қанақадир мураббийликдан умуман хабари йўқ инсонлар қўлида, ҳикматсиз, насиҳатсиз, ибратсиз, муҳаббатсиз, фақат жазо ила исломни ўрганади.
Бир гап айтайми?
Чумчуқ сўйса ҳам, қассоб сўйсин экан!

Натижада жамиятда озгина маблағ эвазига динини сотиб, яширинча насронийликка ўтиб кетганлар ёки қиз бўлгиси келиб қолган йигитлар, йигит бўлгиси келиб қолган қизлар, ёки исломдан ва мусулмонлардан нафратланадиган атеистлар тўлиб кетяпти.

Иллат уларда эмас, иллат- динни ҳикмат билан, маъруф билан, Росулуллоҳ алайҳиссалом ўргатганларидек етгазишни, тарбия қилишни билмаган, исломни хунук кўрсатиб юборган бизларда


Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah