Get Mystery Box with random crypto!

“Эҳ қани энди рамазон давом этсайди” деганлар учун ушбу кунлар | 𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

“Эҳ қани энди рамазон давом этсайди” деганлар учун ушбу кунлар айни муддаодир.
Рамазонни,
дуоларни, Аллоҳга боғланишни соғинганлар шошилинг, ушбу олтинданда қимматлироқ кунлар тугаб бормоқда.

Балки Аллоҳ учун қурбонлик сўйишга қодир эмасдирсиз,
балки Арофатда турмоқ бу сафар ҳам сизга насиб этмагандир, аммо иссиқ кунларда нафсингизни У Зот учун қурбон қилиб, рўза тутишга қодирсиз.

Гарчи ҳажга бора олмагандирсиз,
лекин ҳар қадамингизни Аллоҳни улуғлаб босиб, ҳар нафасингизни Аллоҳни мақтаб олишга қодирсиз.

Рамазонни яхши кўрганлар учун Аллоҳ рамазонни давом эттириб қўйди.
Нафсини яхши кўрганлар учун эса гапириладиган гап йўқ!

Аллоҳу акбар!

Аллоҳу акбар!
Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд!

Жуманинг хайрини Аллоҳдан, бутун аҳли ислом учун тилаб қоламиз!

•Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah