Get Mystery Box with random crypto!

Банда, Аллоҳ мени яхши кўрмайди, дейди. Аллоҳ, ҳадиси қудсийда | 𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

Банда, Аллоҳ мени яхши кўрмайди, дейди.
Аллоҳ, ҳадиси қудсийда
“Мен бандаларим гумон қилгандекман,” дейди.

Банда, Роббим мени эсламаяпти, дейди.
Робб ҳадиси қудсийда, “Бандам мени эсласа, Мен у билан биргаман,” дейди.

Банда, Аллоҳ мени сийламайди, сўраганимни бермайди, дейди.
Аллоҳ, ҳадиси қудсийда, “Мен сизлар гумон қилгандекман,” дейди.

Банда, Роббим мени кечирмайди дея гуноҳда бардавом бўлади.
Саҳиҳ ҳадисда
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: Аллоҳ таоло бандаси тавба қилганида, саҳрода уловини топган киши хурсанд бўлганидан ҳам кўпроқ хурсанд бўлади.”

Банда, Роббим менга жуда ҳам узоқ, дейди.
Аллоҳ таоло “Ким Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир зиро яқинлашаман. Ким Менга бир зиро яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. У Мен томон юриб келса, Мен унга ундан тезроқ юриб бораман ” дейди.
(Имом Муслим ривояти).


Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah