Get Mystery Box with random crypto!

Ўлган инсонни соғиниш нима эканлигини биласизми? Хар сафар уни | Vardatul_jannah🥀

Ўлган инсонни соғиниш нима эканлигини биласизми?
Хар сафар уни ўлимга қайта-қайта таслим этмоқдир.
Энг яқинлар вафот этса ҳам хаёлингизда ҳудди ўлмагандек, сиз билан ёнма-ён яшайдилар ва бирдан ўлганлари ақлингизга яшин тезлигида урилади-ю, ҳудди ҳозиргина
йўқотгандек кўз ёшингизга ғарқ бўласиз.

Хар эслаганда илк кунгидагидек маҳзун бўлиб, ғамга ботганингизда қалбингизни тўлдириб Аллоҳга истиржо айтинг
“Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!”

Аллоҳ шунчалар раҳмат Эгасики “Дарди эски” демайди, хар сафар эсланганда сизни маҳзун қилган эски мусибатингиз сабаб янгиланган истиржо учун ҳам сизни илк кунгидагидек ажрлантириб қўяверади.

Росулуллоҳ соллоллоҳу аллайҳи ва саллам дедилар:
-Қайси муслим ва муслима бир мусибат билан балоланар экан,орадан узоқ муддат ўтиб ҳам мусибатини эсласа ва истиржосини янгиласа Аллоҳ таоло уни илк мусибат етган кунгидагидек ажрлантиради.

Имом Аҳмад ривояти

Вафот этган инсонини соғинганларнинг ҳасратига чора йўқ деманг!
Чора вафот этган инсонингиз ҳаққига дуо,
эҳсон, солиҳ амал ва таслимият билан
“Биз Аллоҳникимиз ва унга қайтгувчимиз” демоқ…

Қалбларнинг алангасини бир истиржо билан ўчириб, ҳотиржам қилиб, эвазига “Сабрлилардан” деб ёзиб қўядиган Роббимга ҳамдлар бўлсин!

Ва сабрлиларга башорат бер.
Улар мусийбат етганда “ Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз”, дердилар.”
Бақаро сураси

Сабрлиларнинг башорати эса абадий Жаннатдир

•Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah