2021-02-22 13:02:01
#Тарбиянинг_олтин_калити
МАСЪУЛИЯТ (2-қисм)
Қориндан тушган ҳомила қайтиб қоринга кирмайди.
Фарзанднинг дунёга келиши ота-онадан узоқлашишга қўйилган биринчи қадамдир. У билан икки хил кўринишда муомала қилиш мумкин, холос. Ё уни яқин ушлаб туриш мумкин ёки узоқлаштириб юбориш мумкин.
Уни яқин ушлаб, боғлаб туришнинг бирдан-бир йўли – орадаги меҳр кўприги. Ўртадаги оралиқ қанчалик узоқ ёки яқин эканини ана шу меҳр кўприги орқали ўтаётган “олди-берди”нинг сифати, ҳажми белгилайди. Етарлича, ўз вақтида кўрсатилган меҳр ҳеч қачон болаларни узоқлаштирмайди, аксинча кўпроқ миннатдорлик билдириш ҳиссини шакллантиради.
Биз кўпинча болаларни боғлаб туришнинг нотўғри йўлларини ахтарамиз. Уларни айтганини айтган, деганини деган қилиб оламиз. Яхши кийинтирамиз, яхши едирамиз. Ортиқча қийнамаймиз. Ҳеч нарсага уринтирмаймиз. Ўзимиз билмаган ҳолда керагидан бир неча баравар ошириб юборамиз. Деярли барча ҳолларда кутилган натижага эришмаймиз. Аксинча “асраб-авайлаган”имиз биз ўйлаганнинг умуман акси бўлиб чиқади. Сабаби, шахс тарбия қилишнинг ўлчов-мезонлари бутунлай бошқача.
Болаларга ўз мулкимиздек эмас, балки комил шахс сифатида қарашимиз керак. У жисман соғлом, бақувват бўлиши керак. Ақлан теран, соғлом фикрлай оладиган бўлсин. Бугунги кун учун зарур барча билимлардан хабардор бўлиши лозим.
Vakillik.uz Ижтимоий саҳифалари
Telegram |Facebook | Instagram | YouTube
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/Vakillikuz
2.1K views10:02