Get Mystery Box with random crypto!

#Тошкент_шаҳридаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қили | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Тошкент_шаҳридаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси:
— Давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳудудий бўлинмаларида ёшлар сиёсатини мувофиқлаштириш бўйича мутахассис.

Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси:
— Педагогик-психологик ташхис фаолиятини ташкил этиш шўъбаси етакчи мутахассиси.

Чилонзор туман давлат солиқ инспекцияси:
— Тадбиркорликни қўллаб қувватлаш шўъбаси бошлиғи.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2022 йил 7 январдан 16 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos