Get Mystery Box with random crypto!

#Наманган вилоятида янги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Наманган вилоятида янги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали вилоятдаги давлат органлари билан ҳамкорликда вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Наманган вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси тизимида:
— Наманган шаҳар бўлими бошлиғи;

Наманган вилояти Бандлик бош бошқармаси тизимида:
— Тўрақўрғон тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори;

Наманган вилояти Солиқ бошқармаси тизимида:
— Бошқарманинг камерал солиқ текширувлари шўъбаси бош инспектори;

— Чортоқ туман давлат солиқ инспекцияси сайёр солиқ текширувлари шўъбаси катта инспектори;

— Тўрақўрғон туман давлат солиқ инспекцияси бош бухгалтер;

Наманган вилояти Статистика бошқармаси тизимида:
— Бошқарманинг қишлоқ хўжалиги ва экология статистикаси бўлими бошлиғи ўринбосари;

Наманган вилояти Наманган вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошкармаси тизимида:
— Наманган шаҳар бўлими бош мутахассис;

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2022 йил 16 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos