Get Mystery Box with random crypto!

#Тошкент_вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қил | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Тошкент_вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси:
— Юқоричирчиқ туман ирригация бўлими бухгалтери.

Тошкент вилояти мактабгача таълим бошқармаси:
— Пискент тумани мактабгача таълим бўлими мудири.

Тошкент вилояти статистика бошқармаси:
— Саноат статистикаси бўлими бош мутахассиси.

— Ишбилармонлик муҳити кузатувлари, тадбиркорликни ривожлантириш статистикаси бўлими бош мутахассиси.

— Олмалиқ шаҳар статистика бўлими етакчи мутахассиси.

— Қибрай тумани статистика бўлими бош мутахассиси.

Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси:
— Чиноз тумани 18 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

— Қибрай тумани 5 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

— Қибрай тумани 11 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

— Қибрай тумани 26 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

— Қибрай тумани 33 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

Тошкент вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси:
— Тадбиркорлар билан ишлаш, ички ва зиёрат туризмни ривожлантириш ва маркетинг бўлими бошлиғи.

— Туризм ва спорт инфратузилмасини ривожлантириш бўлими бош мутахассиси.

— Қуйичирчиқ тумани туризм ва спорт бўлими бошлиғи.

— Ўртачирчиқ тумани туризм ва спорт бўлими туризм бўйича бош мутахассиси.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси:
— Камерал солиқ текширувлари шўъбаси Давлат солиқ инспектори.

— Оҳангарон туман давлат солиқ инспекцияси - Камерал солиқ текширувлари шўъбаси бошлиғи.

— Нурафшон шаҳар давлат солиқ инспекцияси - Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи.

— Бекобод туман давлат солиқ инспекцияси - Солиқ назорати бўлими бошлиғи.

—Қуйи Чирчиқ туман давлат солиқ инспекцияси - Камерал солиқ текширувлари шўъбаси бошлиғи.

— Бекобод шаҳар давлат солиқ инспекцияси - Солиқ назорати бўлими бошлиғи.

— Нурафшон шаҳар давлат солиқ инспекцияси - Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими бошлиғи.

— Ангрен шаҳар давлат солиқ инспекцияси - Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш шўъбаси бошлиғи.

— Янгийўл туман давлат солиқ инспекцияси - Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси бошлиғи.

— Бекобод шаҳар давлат солиқ инспекцияси - Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи ўринбосари.

— Зангиота туман давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлим бошлиғи ўринбосари.

— Бўстонлиқ туман давлат солиқ инспекцияси - солиқ таянч пунктлари фаолиятини ташкиллаштириш бўлими Давлат солиқ бош инспектори.

— Янгийўл шаҳар давлат солиқ инспекцияси - Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими Давлат солиқ катта инспектори (0,5 , 3-сектор)

— Чиноз туман давлат солиқ инспекцияси - Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилишДавлат солиқ катта инспектори (3-сектор)

— Зангиота туман давлат солиқ инспекцияси - Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими Давлат солиқ инспектори.

— Қуйи Чирчиқ туман давлат солиқ инспекцияси - Сайёр солиқ текширувлари шўъбаси Давлат солиқ бош инспектори.

— Янгийўл шаҳар давлат солиқ инспекцияси - Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими Давлат бош солиқ инспектори.

— Чиноз туман давлат солиқ инспекцияси - Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилишДавлат солиқ катта инспектори ( 2-сектор)

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 7 январдан 16 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos