Get Mystery Box with random crypto!

#Қорақалпоғистон Республикасидаги вакант лавозимлар учун очиқ | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Қорақалпоғистон Республикасидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси филиали вазирлик, қўмита, бошқарма ва ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
— Қонликўл тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими Бош ҳисобчиси.

Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси:
— Тўрткўл давлат ўрмон хўжалиги директори ўринбосари.

Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси:
— Амударё тумани бўлими етакчи инспектори;

— Хўжайли тумани бўлими етакчи инспектори.

Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва спорт бош бошқармаси:
— Марказлаштирилган бухгалтерияси бош мутахассиси;

— Мўйноқ тумани туризм ва спорт бўлими бошлиғи;

— Мўйноқ тумани туризм ва спорт бўлими Спорт бўйича бош мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 30 декабрдан 8 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos