Get Mystery Box with random crypto!

#Хоразм вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қил | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Хоразм вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилоят филиали вилоятдаги ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Хоразм вилояти бошқармаси:
— Бошқарма бошлиғи

— Бош инспектор

Хоразм вилояти ўсимликлар карантини ва химояси ҳудудий бошқармаси:
— Пахта, бошоқли дон ва мойли экинлар майдонлари назорати бўлим бошлиғи

— Зарарли организмларни прогнозлаш ва мониторинг қилиш бўйича бўлим бошлиғи

— Маъмурий амалиёт бўйича бош мутахасссис

— Ички карантин етакчи мутахассис

— Хива туман бўлим мудири (бошлиғи)

— Шовот туман бўлим мудири (бошлиғи)

— Хива тумани АКТ бўйича етакчи мутахассис

— Шовот тумани АКТ бўйича етакчи мутахассис

— Ҳазорасп тумани АКТ бўйича етакчи мутахассис

Урганч тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими:
— Бўлим бошлиғи (қишлоқ хўжалигида)

Янгиариқ тумани ҳокимлиги молия бўлими:
— Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш шўъбаси бош мутахассиси

Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси:
— Ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш бўлими Давлат катта солиқ инспектори

— Сайёр солиқ текширувлари шўъбаси Давлат бош солиқ инспектори

Урганч шаҳар давлат солиқ инспекцияси:
— Камерал солиқ текширувлари шўъбаси Давлат солиқ бош инспектори

Хива шаҳар давлат солиқ инспекцияси:
— Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи

Боғот туман давлат солиқ инспекцияси:
— Давлат солиқ катта инспектори (3-секторга масъул)

Гурлан туман давлат солиқ инспекцияси:
— Камерал солиқ текширувлари шўъбаси бошлиғи

— Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар билан ишлаш шўъбаси Давлат бош солиқ инспектори

— Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси Давлат бош солиқ инспектори

Хонқа туман давлат солиқ инспекцияси:
— Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси бошлиғи

Шовот туман давлат солиқ инспекцияси:
— Давлат солиқ катта инспектори (2-секторга масъул)

Хоразм давлат ўрмон хўжалиги:
— Директор

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2022 йил 8 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos