Get Mystery Box with random crypto!

#Сирдарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Сирдарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

Сирдарё вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармасида:
— Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва даромадларни прогнозлаштириш бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий соҳанинг бошқа муассасаларини молиявий таъминлаш бўлими бош иқтисодчиси;

— Бюджет даромадлар базасини мустаҳкамлаш ва бюджетлараро муносабатлар бўлими бош иктисодчиси;

— Маҳаллий давлат ҳокимияти, бошқарув органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини молиявий таъминлаш сектори бош иқтисодчиси;

— Давлат ривожлантириш дастурларини молиявий таъминлаш бўлими бош иқтисодчиси;

— Автомобиль йўлларни ривожлантириш ҳудудий мақсадли жамғарма маблағларини бошқариш сектори бош мутахассиси;

— Гулистон шаҳар ҳокимлиги молия бўлими бюджет даромадлари прогнозини тузиш ва базасини мустаҳкамлаш бўлими бошлиғи;

— Сирдарё тумани ҳокимлиги молия бўлими бюджет ижроси ҳисоби ва ҳисоботи бўлими бош ҳисобчиси;

— Боёвут тумани ҳокимлиги молия бўлими қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини жорий этиш ва томорқа ерларини ривожлантириш шўъбаси бош мутахассиси;

— Сирдарё тумани ҳокимлиги молия бўлими оилавий тадбиркорликни ривожлантириш шўъбаси бош мутахассиси.

Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасида:
— Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими бош мутахассиси.

Сайхунобод тумани ҳокимлигида:
— Ҳокимнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси.

Сардоба тумани бўйича ғазначилик бўлинмасида:
— Бўлинма бошлиғи.

Гулистон тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида:
— Кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш, ёшларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш бўйича етакчи мутахассиси.

Сирдарё вилояти мактабгача таълим бошқармасида:
— Ширин шаҳар мактабгача таълим бўлими ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича мутахассиси.

— Янгиер шаҳар мактабгача таълим бўлими давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти ҳамда ўқитишнинг муқобил шаклларини ташкил этиш шўъбаси методисти.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 30 декабрдан 8 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos