Get Mystery Box with random crypto!

#Навоий вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Навоий вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

Навоий вилояти Ҳалқ таълими бошқармаси тизимида:
— Зарафшон шахар халқ таълими бўлими марказлашган молия бухгалтерия иқтисодчиси;

— Ғозғон шаҳар ҳалқ таълими бўлими жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассиси;

— Кармана тумани халқ таълими бўлими мудири.

Навоий вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси тизимида:
— Қизилтепа туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекцияси бош мутахассис давлат инспектори;

— Хатирчи туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекцияси бош мутахассис давлат инспектори.

Навоий вилояти Мактабгача таълим бошқармаси тизимида:
— Навбаҳор туман мактабгача таълим бўлими давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ҳамда ўқитишнинг муқобил шаклларини ташкил этиш шўъбаси методисти.

Навоий вилояти Транспорт бошқармаси ва унинг тизимида:
— Автомобил ташувлари хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш бўлими 1-тоифали инспектори;

— Хатирчи туман транспорт сектори 1-тоифали инспектори.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Навоий вилояти бошқармаси тизимида:
— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Навбаҳор тумани бўлими ижтимоий ҳимоя ягона реестр орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини тақдим этиш шўъбаси етакчи инспектори.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 30 декабрдан 2022 йил 8 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos