Get Mystery Box with random crypto!

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Пахтачи туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича етакчи мутахассиси.

Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси:
— Каттақўрғон шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази - Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори.

Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Ургут тумани 99 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 26 декабрдан 2022 йил 4 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos