Get Mystery Box with random crypto!

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигидаги | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамкорлигида вазирлик марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонларини хусусийлаштириш бўлими:
— Етакчи мутахассис

Давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш бошқармаси:
— Бош мутахассис

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 27 декабрдан 5 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos