Get Mystery Box with random crypto!

#Тошкент_вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қил | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Тошкент_вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси:
— Янгийўл тумани ҳокимлиги молия бўлими мудири.

— Ўртачирчиқ тумани ҳокимлиги молия бўлими мудири.

Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси:
— Оҳангарон тумани 34 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

— Ўртачирчиқ тумани 70 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси:
— Бош иқтисодчи.

— Карантин лабораторияси бўлими мудири.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 27 декабрдан 5 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos