Get Mystery Box with random crypto!

#Навоий вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Навоий вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

Навоий вилояти Қурилиш бош бошқармаси тизимида:
— Навоий шаҳар қурилиш бўлими бошлиғи;

— Навбаҳор туман қурилиш бўлими объектларни жойлаштириш ва бош режаларни амалга ошириш масалалари бўйича архитектор.

Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси тизимида:
— Нурота туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекцияси 1-тоифали давлат инспектори.

Навоий вилояти Халқ таълими бошқармаси тизимида:
— Томди тумани халқ таълими бўлими маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларни ижтимоий ҳимояси шўъбаси мудири.

Навоий вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси тизимида:
— Нурота туман туризм ва спорт бўлими бош мутахассиси (cпорт бўйича).

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 25 декабрдан 2022 йил 3 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos