Get Mystery Box with random crypto!

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Пахтачи тумани мактабгача таълим бўлими - Марказлашган молия-бухгалтерия хизмати ҳисобчи;

— Пахтачи тумани мактабгача таълим бўлими - Давлат харидлари ва шартномалар бўйича мутахассис ҳисобчи;

— Бошқарма - Қурилиш, жиҳозлаш ва бинолардан фойдаланишни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи.

Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Бошқарма - Қишлоқ хўжалигида сувга бўлган эҳтиёжни режалаштириш ва метеорология бўйича бош мутахассиси;

— Қўшработ тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими - Бўлим бошлиғининг ердан самарали фойдаланиш масалалари бўйича ўринбосари .

Самарқанд вилояти Қурилиш бош бошқармаси:
— Каттақўрғон шаҳар қурилиш бўлими - Бош мутахассиси.

Самарқанд вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармаси:
— Пахтачи давлат ўрмон хўжалиги - Бош ҳисобчи.

Самарқанд вилояти Транспорт бошқармаси:
— Автомобиль ташувларини назорат қилиш бўлими 1-тоифали инспектори;

— Автомобиль ташувларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш сектори 1-тоифали инспектори;

— Автомобиль ташувларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш сектори 1-тоифали инспектори.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Оқдарё тумани бўлими - Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташқил қилиш шўьбаси етакчи инспектори;

— Бошқарма - Марказлашган бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими Бош мутахассиси.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси:
— Оқдарё туман бўлими - Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича етакчи мутахассиси;

— Қўшработ туман бўлими - Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича етакчи мутахассиси.

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси:
— Сувни тежайдиган ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўлими бошлиғи.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси:
— Нарпай тумани ҳокимлиги молия бўлими - Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш сектори Бош мутахассиси;

— Булунғур тумани ҳокимлиги молия бўлими - Давлат мақсадли дастурлари мониторинги масалалари бўйича мудир ўринбосари-шўъба мудири;

— Нуробод тумани ҳокимлиги молия бўлими - Бюджет даромадлар базасини мустаҳкамлаш ва бюджетлараро муносабатлар бўлими бошлиғи;

— Булунғур тумани ҳокимлиги молия бўлими - Ободонлаштириш коммунал ва йўл хўжалигини ривожлантириш тадбирларини молиявий таъминлаш шўъбаси Бош иқтисодчиси.

Булунғур туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси бош мутахассиси.

Пайариқ туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Бош ҳисобчи.

Қўшработ туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шўъбаси мудири.


Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 25 декабрдан 2022 йил 03 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos