Get Mystery Box with random crypto!

#Фарғона вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танл | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Фарғона вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилоят филиали вилоят бошқарма ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси:
— Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари - бош агроном.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси:
— Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий худудлар масалалари бўлими бошлиғи;

— Компенсация тўловларини ҳисоб-китоб қилиш ва уларнинг келиб тушишини назорат қилиш бўлими бошлиғи;

— Экология ва атроф-муҳитни муҳофза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси бошлиқ ўринбосари;

— Қўқон шаҳар инспекцияси бошлиғи.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 25 декабрдан 3 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos