Get Mystery Box with random crypto!

#Бухоро вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танло | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Бухоро вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали ҳудуддаги корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

"Аму-Бухоро"ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедиция:
— Мелиоратив кадастр ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини прогноз қилиш сектори бош мелиоратори.

— Мелиоратив дастурлар ва лойиҳаларни шакллантириш сектори Мелиорация бўйича муҳандис.

Бухоро вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Ромитан тумани Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бош мутахассиси.

Бухоро вилояти статистика бошқармаси:
— Вобкент тумани статистика бўлими етакчи мутахассиси.

Когон тумани ирригация бўлими:
— Сувни тежайдиган ва ракамли технологияларни ривожлантириш буйича бош мутахассис.

Когон тумани халқ таълими бўлими:
—Педагогик-психологик ташхис фаолиятини ташкил этиш шўъбаси етакчи мутахассиси.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инпсекцияси Бухоро вилоят бошқармаси:
—Бошқарма бошлиғи ўринбосари.

Қоровулбозор туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими:
—Хайвонлар соглигини мухофаза килиш ташхис ишлари ва озик-овкат махсулотлари хавфсизлиги буйича мутахассис.

Когон шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими:
—Бошлиқ ўринбосари.

— Ҳайвонлар соғлигини муҳофаза қилиш, ташхис ишлари ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича мутахассис.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 25 декабрдан 2022 йил 3 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos