Get Mystery Box with random crypto!

#Фарғона вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танл | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Фарғона вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилоят филиали вилоят бошқарма ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Бешариқ тумани ҳокимлиги:
— Бешариқ тумани ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари комплекси бош мутахассиси.

Фарғона вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси:
— Қувасой шаҳар бўйича Ғазначилик бўлинмаси молиявий мажбуриятларнинг ижроси ва молиявий ресурсларни бошқариш гуруҳи бош инспектори;

— Қувасой шаҳар бўйича Ғазначилик бўлинмаси молиявий ресурсларни бошқариш, бюджет ижроси таҳлили ва ҳисоботлари бўйича бош мутахассиси;

— Данғара тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги гуруҳи бош инспектори;

— Сўх тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси молиявий мажбуриятларнинг ижроси ва молиявий ресурсларни бошқариш гуруҳи бош инспектори;

— Учкўприк тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси молиявий мажбуриятларнинг ижроси ва молиявий ресурсларни бошқариш гуруҳи бош инспектори.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази Фарғона тумани ташхис маркази директори;

— Қува туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи;

— Бағдод туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиқ ўринбосари;

— Ўзбекистон туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиқ ўринбосари;

— Олтиариқ тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 24 декабрдан 2 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos