Get Mystery Box with random crypto!

#Қашқадарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Қашқадарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Китоб тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими:
— Бошлиқ ўринбосари;

Кадастр агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси:
— Яккабоғ тумани етакчи инспектор;

— Чироқчи тумани етакчи инспектор;

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси:
— Етакчи мутахассис;

Миришкор туман давлат солиқ инспекцияси:
— Бўлим бошлиғи;

Давлат солиқ бошқармаси:
— Давлат солиқ бош инспектори;

— Шўъба бошлиғи ўринбосари;

Статистика бошқармаси:
— Етакчи мутахассис;

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 24 декабрдан 2022 йил 02 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos