Get Mystery Box with random crypto!

#Қорақалпоғистон Республикасидаги вакант лавозимлар учун очиқ | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Қорақалпоғистон Республикасидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси филиали вазирлик, қўмита, бошқарма ва ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги:
— Тахтакўпир тумани қурилиш бўлими Шаҳарсозлик қонунчилиги риоя этиш устидан назорат олиб бориш бўйича архитектори.

Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси:
— Тахтакўпир тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи.

Қорақалпоғистон Республикаси Статистика бошқармаси:
— Тахиатош тумани статситика бўлими бошлиғи.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси:
— Мўйноқ тумани бўлими Ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 24 декабрдан 2 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos