Get Mystery Box with random crypto!

Мактабгача таълим вазирлиги марказий аппаратидаги вакант лавоз | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

Мактабгача таълим вазирлиги марказий аппаратидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Мактабгача таълим вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Ишлар бошқармаси бошлиғи;

Давлат харидларини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи;

Давлат харидларини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

Давлат харидларини ташкил этиш бошқармаси етакчи мутахассиси;

Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назоратини амалга ошириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назоратини амалга ошириш бошқармаси етакчи мутахассиси;

"Мактабгача таълим соҳасида давлат-ҳусусий шерикликни қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи раҳбари;

"Мактабгача таълим соҳасида давлат-ҳусусий шерикликни қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи бош мутахассиси; "Мактабгача таълим соҳасида давлат-ҳусусий шерикликни қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи бош мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2022 йил 1 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos