Get Mystery Box with random crypto!

#Тошкент_вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қил | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Тошкент_вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инпсекцияси Тошкент вилоят бошқармаси:
— Кадрлар бўйича инспектори.

Тошкент вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси:
— Ўрта Чирчиқ тумани туризм ва спорт бўлими - туризм бўйича бош мутахассиси.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси:
— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент тумани бўлими - Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамларини кўрсатиш шўъбаси етакчи мутахассиси.

Тошкент вилояти статистика бошқармаси:
— Ахборот хизмати бош мутахассиси.

— Нурафшон шаҳар статистика бўлими бошлиғи.

Тошкент вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Аграр тадбиркорлик, агрокластерлар, хўжалик бирлашмалари ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўлими бошлиғи.

— Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ишлаб чиқариши соҳасида стратегик таҳлил ва прогнозлаш масалалари бўйича бош мутахассиси.

— Қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, ахборот–коммуникация ва инновацион технологияларни жорий этиш бўлими бош мутахассиси.

— Янгийўл тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи.

— Янгийўл тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиқ ўринбосари.

— Янгийўл тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими - Ходимлар, ҳужжатлар ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси.

— Қуйичирчиқ тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиқ ўринбосари.

Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси:
— Кадрлар бўлими бошлиғи.

— Олмалиқ шаҳар халқ таълими бўлими мудири.

— Бекобод тумани халқ таълими бўлими мудири.

— Оҳангарон тумани халқ таълими бўлими мудир ўринбосари.

— Паркент тумани 2 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

— Олмалиқ шаҳар 15 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

— Оққўрғон тумани 48 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

— Оҳангарон тумани 51 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

— Бўстонлиқ тумани 52 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

— Бекобод тумани 56 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 24 декабрдан 2 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos