Get Mystery Box with random crypto!

vacancy.argos.uz порталига резюменгизни юклашингиз мумкин Д | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

vacancy.argos.uz порталига резюменгизни юклашингиз мумкин

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали вакансиялар танловида иштирок этиш истагида бўлган номзод шахсий кабинетидаги маълумотларига қўшимча равишда ўз резюмесини (объективка-маълумотнома)ни юклаб қўйиши (фақатгина "Word" — .doc файл шаклида) мумкин. Бунда резюме шахсий кабинетга бир маротаба юкланади, кейинчалик ўзгартириш киритган ҳолда уни қайта юклаши ҳам мумкин.

Танлов комиссияси номзод томонидан юкланган резюмедаги қўшимча маълумотлардан (хусусан, номзоднинг хорижий олий таълим муассасасида ўқиганлиги, илмий даражаси, илмий унвони ва бошқа зарур маълумотлардан) фойдаланади.

Эслатиб ўтамиз, порталга резюмени юклаш номзодларга яратилган қўшимча қулайлик бўлиб, фойдаланувчиларни Ягона миллий меҳнат тизимидаги маълумотларни тўлдириб бориш мажбуриятидан озод қилмайди.

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos