Get Mystery Box with random crypto!

#Сирдарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Сирдарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сирдарё вилояти бошқармасида:
— Пенсия дастурий таъминоти маъмуриятчилиги шўъбаси бош мутахассиси.

Сайхунобод тумани ҳокимлигида:
— Ҳокимнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси.

Сирдарё вилояти бўйича ғазначилик бошқармасида:
— Ховос тумани бўйича ғазначилик бўлинмаси давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги гуруҳи бошлиғи.

Сирдарё вилояти ҳудудий "Чорванасл" марказида:
— Ховос тумани вакили - етакчи мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 10 декабрдан 19 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos